Тупроққалъа туманида 11,4 километр узунликдаги бетон қопламали ички йўллар қурилади.
13.06.2022
Давлатимиз раҳбарининг 18 май санасида “ЦЕМЕНТ-БЕТОН ҚОПЛАМАЛИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ТАРМОҒИНИ КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА” ги қарорига асосан жорий йилда туманда 11,4 километр узунликдаги цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этилади.
Хусусан, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида 2,4 километр, кластер усулида эса 9 километр бетон қопламали ички йўлларни қурилиши режа қилинган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ ҳудуддаги ички йўллар ҳолатини босқичма-босқич яхшилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.