Тупроққалъа туманида "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида 400 млнга яқин саховат ёрдами кўрсатилди.
01.06.2020
Бугунги синовли кунларда бағрикенглик, меҳр-муҳаббат янада ошгани шубҳасиздир. Шу кунларда Республика бўйлаб фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволига кўмаклашиш мақсадида "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати давом этмоқда. Тупроққалъа туманида ҳам ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида бир кишининг суткалик талаб қилинадиган харажатлар миқдори 7318.6 сўм қилиб белгиланган.
Хусусан бугунги кунга қадар туман доирасида этиёжманд деб топилган 424 та оиланинг 1815 оила аъзосига 393,525 млн сўмлик саховат ёрдамлари кўрсатилган.