Тумандаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд 1169 нафар фуқароларга қариб 205 млн. сўм нақд пул тарқатилди.
30.07.2020
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июндаги "Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб қувватлаш тўғрисидаги" 346- сонли фармойиши асосида тумандаги 258 кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларда яшовчи 1169 нафар фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бирига 175 минг сўм жами 205 млн сўм нақд пул маблағлари тарқатилди.
Ёрдам маблағларининг муборак Қурбон ҳайьити арафасида тарқатилгани - пандемиядан қийналаётган оилаларни айниқса қувонтирди десак муболаға бўлмайди.