08.06.2020
Тупроққалъа туманида очилган “Тупроққальа Ёшлар келажаги” ишлаб чиқариш кооперативи муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан пандемия шароитида ишсиз ёшлар, кам таъминланган оилалар ҳамда чет давлатларга бориб ишлаб келаётган лекин ҳозирги кунда пандемия туфайли ишсизликдан қийналаётган фуқароларни иш билан таъминлаш, молиявий қийналаётган аҳолига ёрдам бериш мақсадидаги кенг қадам бўлди деб айта оламиз. Бугунги кунда Тупроққалъа массивида 2404 нафар ёшлар мавжуд бўлиб булардан 763 нафар ёшлар ҳозирги кунда ишсиз ҳисобланади. Туманда ташкил қилинган кооператив орқали 25 дан ортиқ ёшлар иш билан таъминланди. Бундан ташқари кам таъминланган оилалар орасидан 18 нафар фуқаро ва 12 нафар мигрантларнинг хам оиласига оз бўлсада ёрдам бериш мақсадида уларга хам экин ер майдони фойдаланиш учун 49 йилга ҳуқуқини берувчи пудрат шартномалар тузилди ва ер майдонлари 0.2 гектардан тақсимланди. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ушбу фуқароларга экин майдонида даромад олиши мақсадида субсидия тарзидаги 111,5 млн сўм ажратилиши юзасидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари К.Якубов аҳоли билан бирма-бир учрашиб уларнинг оила шароитини ўрганган холда субсидия ажратишга амалий ёрдам берилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борди ва бу бўйича амалий ёрдам беришга ваъда берди.