Тадбиркорлар масалалари жойида ўрганилмоқда

 Карантин вақтида инқирознинг олдини олиш учун тадбиркорларга, саноат корхоналари ва ишлаб чиқариш объектларига кўмаклашиш масаласи устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан туман ҳокими А.Салаев жойларда тадбиркорлар билан учрашиб, уларни муаммо ва масалаларини ҳал этишда яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Жумладан, бугун туман ҳокими А.Салаев тумандаги “DEVELOP TEXTILE” тукувчилик фабрикаси ва "FUTURE INDUSTRY SYSTEMS" корхонасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

 Ҳоким фабрика раҳбарлари билан иш кўламини янада ошириш, келгуси режалар, муаммолар каби масалаларда суҳбатлашди. Тадбиркорларнинг муаммолари жойида бартараф этилиб, ҳолат юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқ берилди.

 

 

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Iyul 17, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат