22.02.2021
Бугун Халқ депутатлари Тупроққалъа туман кенгашининг 31-сессияси бўлиб ўтди.
Кун тартибида 3 та масала:
1. Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга ошиширишга оид давлат дастури тўғрисидаги" ПФ-6155-сонли Фармонида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг туманда ижросини таъминлаш тўғрисида;
2. Тумандаги камбағал ва эҳтиёжманд оилалардан даромад манбалари яхшиланган камбағал оилаларни "Темир дафтар"дан чиқариш тўғрисида;
3. Тупроққалъа тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Хусусан, сессия давомида маҳаллий бюджетнинг 2021 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан
5 нафар ёшларни маданият ва санъат соҳасида ўқитиш харажатлари учун 40 млн. 760 минг сўм,
Ахмедова Шахзодани Ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Урганч филиалида юрагида мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун 6 млн. сўм,
чин етим Аманов Замир Абдирим ўғлини уй-жой тўлови учун "Қишлоқ қурилиш инвест" МЧЖнинг шартномасига асосан 108 млн. 761 минг сўм ажратилиши Халқ депутатлари Тупроққалъа туман кенгаши томонидан маъқулланди.
Шунингдек 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 12 та оила даромад манбалари яхшиланганлиги сабабли "Темир дафтар"дан чиқариш масаласи кўриб чиқилди.
Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати