
30.07.2022

Бугун Тупроққалъа тумани ҳокимлигида ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг 2022 йил 1-ярим йиллик якунлари ва галдаги вазифалар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда 2022 йил 1-ярим йиллигида Тупроққалъа иқтисодиётининг ривожланиши бўйича вилоятда Урганч шахридан кейин иккинчи ўринда эканлиги ва яшил ҳудудлар қаторига кирганлиги қайд этилди.
Хусусан, жорий йилнинг дастлабки 6 ойида асосий капиталга киритилган инвестициялар 19,7%га ошди.
Ташқи савдо айланмаси 12,2%га ошиб, 89 млн.долларни ташкил этди
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 17,4%га ўсди.
Бозор хизматлари кўрсатиш ҳажми 14,5%га ошди.
Экспорт 86,2%га ўсиб, $4,9 млн.долларни, импорт эса 9,7%га ўсиб, $84,1 млн.долларни ташкил этди.
Шуниндек, туман ҳокими, 1-сектор рахбари Алишер Салаев томонидан иштирокчиларга биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот тақдим қилинди.
Хисобот ижтимоий тармоқлар орқали жонди эфирга узатилди.