
10.11.2022

Бугун Тупроққалъа туман ҳокимлигида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди
Очиқ мулоқотда жамоатчилик вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Учрашув аввалида туман ҳокими Алишер Салаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172-сонли қарорига асосан “Обод кишлок” ва “Обод махалла” дастури доирасидаТупроққалъа туманидаолиб борилиши режалаштирилган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари юзасидан маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуслари билан Республикамиздаги энг чекка худудлар ва маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига ҳамоҳанг равишда Тупроққалъа туманининг “Саяпир” ва “Йўлдош Охунбобоев” маҳаллаларида тозалаш, янгиланиш, кўчалар ва хонадонларни замонавий қиёфага келтириш мақсадида ҳамжихатлик билан ишлар амалга оширилди.
Жумладан, ҳар иккала маҳаллада ҳам “Обод қишлоқ” ва “Обод махалла” дастурини бажарилиши бўйича умумий назорат ўрнатиш мақсадида махсус штаблар ташкил қилинди. Штабларда ҳар бир хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар аниқ белгиланиб, тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди ва назорат жилдлари жорий этилди. Маҳаллалар хариталари ишлаб чиқилиб, ҳар бир объект бўйича вазифалар тақсимоти аниқ белгилаб олинди.
“Саяпир” ва “Йўлдош Охунбобоев”маҳаллаларида жами хонадонлар сони 1809 та бўлиб, булардан“Саяпир” маҳалласида 932 та хонадондан хатлов натижасига кўра 425 та хонадон фасад қисми таъмир талаблиги аниқланди(бугунки кунда 623 та хонадон фасад қисми таъмирланган) 1-октябргача тўлиқ бажарилиши режалаштирилган эди.
Бугун кунда туман электр таъминоти корхонаси томонидан “Саяпир” ва “Йўлдош Охунбобоев” маҳаллаларида жами 1 млрд 547 млн сўмлик, шулардан, “Саяпир” МФЙда 35 та таянч устунлари ўрнатилиши режа қилинган хозирда “Саяпир” МФЙда 65 та таянч устунлари ўрнатилди. Бундан ташқари иккала маҳаллада 415 млн сўмлик жами 15 та трансформаторларни жорий таъмирлаш назарда тутилган бўлиб, “Саяпир” МФЙда 7 та, шундан 7 та трансформаторлар жорий таъмирланди. Шу билан бирга “Саяпир” махалласида 10,4 км узунликдаги электр тармоқларини тортиш ва алмаштириш ишлари режалаштирилиб хозирда тўлиқ бажарилди.
Тупроққалльатумангаз таьминоти бўлими томонидан “Саяпир” ва “Йўлдош Охунбобоев” маҳаллаларида жами 3,8 млн сўмлик табиий газ қувирларини ва ГТКларни тартибга келтириш, жорий таьмирлаш (ранглаш) ишлари олиб борилди. “Саяпир” маҳалласида ҳам худди шундай тартибда ишлар режалаштирилган, “Саяпир” маҳалласида жами 15,7 км газ қувири мавжуд, юқори босимли газ қувири 4,5 км, ўрта босимли газ қувири 5,6 км, паст босимли газ қувири 5,6 км шундан 5,2 км узунликдаги газ қувирлари тартибга келтирилиб, рангланади. Жами ГТК лар (газ тақсимлаш қурилмалари) сони 35 дона, шундан 4 та юқори босимли ГТК, 25 та ўрта босимли ГТКларда барчаси жорий таъмирланиб сариқ рангга бўяш ишлари режа қилиниб, ҳозирда тармоқлар тартибга келтирилиб, 4 та юқори босимли ГТК, 25 та ўрта босимли ГТКларнинг барчасида жорий таъмирланиб сариқ рангга бўяш ишлари олиб борилмоқда, 1-октябргача тўлиқ бажарилиши режалаштирилган.
Шунингдек, туман йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан Республика бюджетидан жами 4 млрд 860 млн сўмлик “Саяпир” ва “Йўлдош Охунбобоев” маҳаллаларида жами 24 км узунликдаги ички йўлларда таъмирлаш ишлари режалаштирилиб шундан; “Саяпир” маҳалласида 12 км узунликдаги ички йўлларда таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб бугунки кунда Саяпир маҳалласининг Баҳт кўчасида 1.021 км, Обу-хаёт кўчасида 1.637 км, Шодлик кўчасида 1.440 км, Тинчлик кўчасида 0.569 км, Дўстлик кўчасида 0.781, Олмазор 1.129 км; жами 6.55 км узунликдаги ички йўлларга қум-шағал аралашмаси (ШПС) ташланди, ишлар давом қилмоқда, 1-октябргача тўлиқ бажарилиши режалаштирилган.
Ижтимоий соха объектларида ҳам ишлар олиб борилмоқда
Умумтаълим мактабларини мукаммал таъмирлаш бўйича 2 та Тупроққалъа тумани "Саяпир" МФЙ да 7-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш ишлар амалга ошириш учун ҳозирда штаб ташкил қилинган. Демонтаж ишлари, гишт териш ишлари, ички ва ташқи сувоқ ишлари, отопления ишлари, том қопламаси ишлари, электр ишлари бажарилмокда. Тупроққалъа тумани “Охунбабаев” МФЙ да 10-сонли умумтаълим мактабни мукаммал таъмирлаш бўйича штаб ташкил қилинган. Демонтаж ишлари, гишт териш ишлари, ички ва ташки сувоқ ишлари, отопления ишлари, том қопламаси ишлари, электр ишлари бажарилмокда.
Мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилишда Тупроққалъа тумани "Саяпир" МФЙ да 9-сонли МТТ реконструкция килиш белгиланган бўлиб, штаб ташкил қилинган. Демонтаж ишлари, гишт териш ишлари, ички ва ташқи сувоқ ишлари, отопления ишлари, том қопламаси ишлари, электр ишлари бажарилди. Соғлиқни сақлаш муассасалари, Тупроққалъа тумани " Йўлдош Охунбобоев" МФЙда Охунбобоев оилавий шифокорлар пункти (ОШП) реконструкция қилиш бўйича Штаб ташкил қилинган. Демонтаж ишлари, гишт териш ишлари, ички ва ташки сувок ишлари, отопления ишлари, том қопламаси ишлари, электр ишлари бажарилмокда. Тупроққалъа тумани "Саяпир" МФЙда КТМПнинг шахобчасини мукаммал таъмирлашда қурилиш ишлари якунланган Давлат қабул ҳайъати ва ишчи хайъати далолатномалари расмийлаштирилмоқда.