
08.10.2021
Фуқаро Қ.Сапаровнинг фермер хўжалиги ер майдонларини қайтарилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати туман ҳокимлиги мутахассислари ҳамда тегишли ходимлар томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, Хоразм вилояти прокуратурасининг 2021 йил 18 августдаги Ҳазорасп туман ҳокимининг 2018 йил 28 февралдаги Дирдиева Гулшод Рўзибоевнага фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги 429қ-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида №11/1-21-сонли, Ҳазорасп туман ҳокимининг 2018 йил 28 февралдаги “Гулшода Гулчира Гўзал” фермер хўжалигига қўшимча ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги 632қ-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида 11/2-21-сонли, Ҳазорасп туман ҳокимининг 2019 йил 27 январдаги “Исмоилжон Ибрагимов” фермер хўжалигига қўшимча ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги 444/120қ-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида 11/3-21-сонли ва Ҳазорасп туман ҳокимининг 2019 йил 27 январдаги “Шарифа Садулла” фермер хўжалигига қўшимча ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги 444/129қ-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида 11/3-21-сонли протестлари киритилган.
Ушбу протестларга асосан туман ҳокимлиги томонидан 2021 йил 10 сентябр куни Дурдиева Гулшод Рўзбоевнага ажратиб берилган ер майдонларини захирага қайтариш тўғрисида 36-12-218-Q/21сонли, “Гулшода Гулчира Гўзал” фермер хўжалигига қўшимча ажратиб берилган ер майдонларини захирага қайтариш тўғрисида 37-12-218-Q/21сонли, “Исмоилжон Ибрагимов” фермер хўжалигига қўшимча ажратиб берилган ер майдонларини захирага қайтариш тўғрисида 38-12-218-Q/21сонли, “Шарифа Садулла” фермер хўжалигига қўшимча ажратиб берилган ер майдонларини захирага қайтариш тўғрисида 39-12-218-Q/21сонли қарорлар асосида вилоят прокуратурасининг протестлари қаноатлантирилган.
Мазкур туман ҳокимининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Дурдиева Гулшод Рўзибоевна (Питнак қизилқум фермер хўжалиги раҳбари), “Шарифа Садулла”, “Гулшода Гулчира Гўзал” ва “Исмоилжон Ибрагимов” фермер хўжаликлари томонидан Урганч туманлараро маъмурий судига даъво аризаси киритилиб, “Питнак Қизилқум” фермер хўжалиги даъво аризаси кўриб чиқилган ва суднинг 2021 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан Тупроққалъа тумани ҳокимининг 2021 йил 10 сентябрдаги 36-12-218-Q/21-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Шунингдек “Шарифа Садулла” фермер хўжалиги томонидан хам Урганч туманлараро маъмурий судига даъво аризаси киритилиб, “Шарифа Садулла” фермер хўжалигининг иши кўриб чиқилиб 2021 йил 27 сентябрда суд томонидан Тупроққалъа тумани ҳокимининг 2021 йил 10 сентябрдаги 39-12-218-Q/21-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Бундан ташқари, “Гулшода Гулчира Гўзал” ва “Исмоилжон Ибрагимов” фермер хўжаликларининг хам аризалари бўйича суд жараёнлари давом этмоқда.
Мурожаатчига мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 89-моддасида Юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низолар суд томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилиш тартиб-қоидалари тушунтирилган.