17.02.2023
Ж.Ибрагимов даъво қилаётган ер майдони Ҳазорасп туман ҳокимининг 27.01.2019 йилдаги 444/149қ-сонли қарорига асосан ўзи раҳбарлик қилиб келган “Бобур Мирзо” фермер хўжалигига ижара асосида берилган.
Кейинчалик, ушбу қарор ва ер ижара шартномаси Ҳазорасп туман ҳокимининг 14.03.2020 йилдаги 515қ/1-сонли қарори билан бекор қилинган ва ер участкаси туман ҳокимлиги ер захира фонди ҳисобига қайтарилган.
Даъвогар Ж.Ибрагимовнинг даъво қилинаётган ер участкаси бўйича келиб чиққан низоли масала Боғот туман маъмурий судида (03.08.2020 йилда қарор қабул қилинган), Ҳазорасп туман маъмурий судида (26.08.2020 йил), Хоразм вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясида (16.02.2021 йил), Урганч туманлараро маъмурий судида (03.03.2021 йил), Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида (08.07.2021 йил) ҳамда Урганч туманлараро маъмурий судида (14.02.2023 йил) кўриб чиқилиб, тегишли ҳал қилув қарорлари чиқарилган.
Натижада, даъво қилинаётган 113,4 га. ер майдонининг 87,7 га. қисми “Шербек Хўжаниёз” фермер хўжалигига қарашлилиги, қолган 25,7 га. майдони давлат заҳирасида эканлиги қонуний тан олинган.
Ҳозирги кунда туман ҳокимлиги ер заҳира фондида турган мазкур ер майдонлари тегишли тартибда “E-AUKSION” савдо платформасига очиқ танловга қўйилган.
Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати