ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

#ҳоким_қабули
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

Бугун 25 август куни Тупроққалъа туман давлат хизматлари маркази биносида туман ҳокими Алишер Салаевнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тупроққалъа туманидаги Халқ қабулхонаси мудири У.Ўразбоев ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этишди ва қабулда 28 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар.
ҚАБУЛ ДАВОМИДА:
Моддий ёрдам масаласида - 13 та
Ишсизлик масаласида - 2 та
Тадбиркорлик масалаларида - 4 та
Коммуникациялар масаласида - 3 та
Уй-жой масаласида – 3 та
ва бошқа масалалар юзасидан 3 та мурожаатлар тингланди.
Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Тупроққалъа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Avgust 25, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат