04.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 593-сон қарорининг 4-иловасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”нинг тегишли бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, илгари боланинг туғилиши бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан бевосита ёки Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилган бўлса, эндиликда ота-онасидан бирининг вақтинча турган жойи бўйича ҳам амалга ошириш мумкин бўлди. Бу қоида фарзандликка олиш, никоҳни бекор қилдириш ва ўлимни қайд этиш билан боғлиқ бандларга ҳам татбиқ этилди. Шунингдек, энди такрорий гувоҳнома олишни хоҳловчи шахс далолатнома ёзувларини қайд этган ФҲДЁ органига бевосита ёки ўзи доимий яшаётган ёки вақтинча турган жойдаги ФҲДЁ органи орқали мурожаат қилиши мумкин.