Депутат чекка ҳудудларда уйма-уй юриб, фуқароларимиз ҳолидан ҳабар олмоқда.

Халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, уйма-уй, маҳаллама-маҳалла юриш орқали ҳар бир хонадонга кириб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва ҳал қилишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Бундай эзгу ишларнинг туб замирида, авваламбор, халқимизни ҳаётдан рози қилишдек улуғ мақсад мужассам.

 

Ушбу ниятларни кўнглига туйган Олий Иажлис Қонунчилик палатаси депутати Қутлимуратова Нигора Машариповна ҳам Тупроққалъа туманининг чекка "Нукус" ва "Саримой" маҳаллаларида бўлиб, у жойда "Обод қишлоқ" дастури доирасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди ҳамда аҳоли билан учрашиб, уларни қийнаётган масалалар билан қизиқди.

 

Шуниндек, давлатимиз раҳбари томонидан фуқароларни камбағалликдан чиқариш бўйича яратилаётган имкониятлардан фойдаланишимиз лозимлигини, ишсизликни қисқартиртирш камбағалликка барҳам бериш эканлигини тушунтирди ва ишлаш ниятида бўлган фуқароларнинг рўйхатини шакллантирди.

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Mart 31, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат