Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУПРОҚҚАЛЪА ТУМАНИ КЕНГАШИ

ҚАРОРИ

 

220400, Tuproqqal’a tumani, Pitnak shahri, Mustaqillik ko’chasi, 1-uy, tel:30-54-678, faks: 30-53-315

 

2021 йил 13 январь           28/2-сон                        Тупроққалъа тумани

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармони 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида Тупроққалъа тумани адлия бўлимининг 2020 йил IV чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида

 

Тупроққалъа туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармони ҳамда шу фармон асосида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3666-сонли Қарорига асосан ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Тупроққалъа туман адлия булими томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқудий хужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга етказиш, “Республика-вилоят-туман (шаҳар)-маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Тупроққалъа туман адлия булими томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга етказиш бўйича мунтазам равишда мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 2-ярим йиллиги давомида туман ҳудудидаги давлат органлари ва ташкилотларида қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга етказиш бўйича мониторинг ўтказилди. Ўтказилган мониторинг жараёнида, туман адлия бўлими томонидан туман ҳудудидаги давлат органлари ва ташкилотларига элекрон почта орқали 2020 йилнинг ўтган даври мабойнида юборилган норматив-ҳуқуқий хужжатлар, давлат органлари ва ташкилотлари ушбу норматив-ҳуқуқий хужжатларни электрон тизим орқали қабул қилиб олиш ва уларни раҳбарлар  ва ходимлар эътиборига  шунингдек ўзининг тизимидаги муассаса ва ташкилотларига етказишда “Хукукий ахборотни таркатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тугрисида”ги Ўзбекистан Республикаси қонуни ҳамда Ўзбекистан Республикаси Президентининг “Қонун хужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2761-сон қарори шунингдек, Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 1013-сонли қарори талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланди ва  қонун хужжатлари бузилишларини бартараф қилиш юзасидан туман худудидаги давлат органлари ва ташкилотлари рахбарлари номига 2 та тақдимнома киритилди.

Шунингдек, туман адлия булими томонидан “Республика-вилоят-туман (шаҳар)-маҳалла” принципи буйича хуқуқий тарғибот ва аҳолининг хуқуқий саводсизлигига бархам бериш борасида бир қатор ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллалар, таълим муассасалари, меҳнат жамоалари, нодавлат нотижорат ташкилотларида қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг мазмун-мохияти ва аҳамиятини ижрочиларга етказиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган жами 411 та (маърузалар, давра суҳбатлари, семинарлар ва уйма-уй юриш ҳамда ZOOM платформа орқали) ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали 26 маротаба, ВЕБ сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида 640 маротабадан ортиқ чиқишлар қилинди. Мазкур ўтказилган тарғибот тадбирларида 1000 тадан ортиқ буклет ва флаерлар тадбир иштирокчиларига тарқатилиши таъминланди.

Бўлим томонидан бўлим  ташкил қилгандан  буён доимий равишда туман ҳокими ва Ҳалқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва уларнинг норма ижодкорлиги фаолиятига услубий раҳбарликни амалга ошириш мақсадида туман ҳокими ва Ҳалқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгаши томонидан қабул қилинаётган ҳужжатлар реестри олиш йўли билан ўрганилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уларнинг расмий нашрларида эълон қилиниши ҳамда расмий веб-сайтларига жойлаштирилиши аҳволи мониторинг қилиниб борилмоқда.

Тупроққалъа туман ҳокимлиги томонидан 3 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича қабул қилинганидан кейин (Тупроққалъа туман ҳокимлиги ташкил қилинганидан ўтган давр мобайнида 3 та (туман ҳокими-2 та ва Ҳалқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгаши томонидан 1 та) норматив тусдаги қарорлари қабул қилинганлиги, лекин қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уларнинг расмий нашрларида эълон қилиниши ҳамда расмий веб-сайтларига жойлаштирилиши таъминланмаганлиги аниқланиб, ушбу аниқланган қонунбузилиш ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан Тупроққалъа туман ҳокими номига тақдимнома киритилди ва  “Hazoraspnoma” газетасининг 2020 йилнинг
13 ноябрдаги сонида Тупроққалъа туман ҳокимлиги ташкил қилинганидан ўтган давр мобайнида қабул қилинган 3 та қарор чоп қилиниши ва Тупроққалъа туман ҳокимлигининг расмий сайти (https://tuproqqalatumani.uz)га жойлаштирилиши таъминланган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорининг
3-иловасига мувофиқ тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблар ижроси бўйича туман ҳокимлиги фаолиятида  жойига чиқмаган ҳолда мониторинг ўтказилди.

Мониторинг натижасида туман ҳокимлиги томонидан ушбу соҳада қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларига йўл қўйилиб келинганлиги аниқланди.

Хусусан, туман ҳокимлиги томонидан 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 4 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар қабул қилиниб, шундан 4 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар расмий нашрларда эълон қилиниб, қонуний кучга кирган бўлишига қармасдан, мазкур қарорлардан
3 таси туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилмаган.

Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан 2020 йилнинг март-ноябрь ойларида жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш тўғрисида жами
254 та қарорлар қабул қилинган бўлсада, ушбу қарорлар қабул қилинганидан (расмийлаштирилганидан) кейин туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинмаган.

Бундан ташқари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига тааллуқли янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ва аниқланган бошқа ҳолатлар юзасидан туман ҳокимлигига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил
13 декабрдаги 381-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифа тадбирларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий адлия органларига бу йўналиишда доимий мониторинг ўтказилиб келинмоқда.

Бундан ташқари, “Facebook” ижтимоий тармоқдаги “Тупроққалъа адлия бўлими” ҳамда “Telegram” ижтимоий тармоқдаги “Тупроққалъа туман адлия бўлими” ва “Тупроққалъа адлия ҳуқуқий маслаҳат” гуруҳлари ҳам жорий қилинган бўлиб, унинг 300 дан ортиқ тумандаги идора ва ташкилотлар ходимларидан иборат аъзолари мавжуд. Мазкур ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали бўлим томонидан янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш ва фуқаролар билан ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориш ишлари йўлга қўйилган.

Юқоридаги ҳисоботни атрофлича муҳокама қилиб Халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Тупроққалъа тумани адлия бўлими бошлиғи Ш.Болтаеванинг 2020 йилнинг IV чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Тупроққалъа туман адлия бўлими (Ш.Болтаева)га:

-Ҳокимлик, тумандаги давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш ва янги қабул қилинган қонунлар, бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларни электрон тизим орқали қисқа муддатларда етказиш ва қўллаш масалалари бўйича доимий маслаҳатлар бериш ишларини жонлантириш;

-ҳуқуқий саводсизликга бархам беришда қишлоқ ва маҳаллаларда ички ишлар бўлими, прокуратура, суд органлари билан тузилган режа асосида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш;

-Ҳокимлик ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилинган қарорлар реестрини мунтазам олиб ўрганиб бориш;

-Тумандаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳуқуқни қўллаш амалаётини таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бирхиллигини таъминлаш бўйича мониторинг юритиш;

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тупроққалъа тумани Халқ қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларни тахлил қилиб аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва маҳаллаларда шу соҳага оид қонунчиликни тарғиб қилиш, шунингдек фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни чуқур текшириб, юзага келган муаммолар бўйича қонунчиликка таклифлар бериш топширилсин.

 

  1. Ушбу қарор Тупроққалъа туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида эълон қилиниши туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ф.Машарипов зиммасига юклатилсин.

 

  1. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш “Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш” масалалари бўйича доимий комиссияга топширилсин.

 

Халқ депутатлари Тупроққалъа туман

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                                     А.Р.Салаев


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Yanvar 13, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат