24.08.2021
Армрестлинг бўйича Осиё чемпионатида Тупроққалъалик ёшлар 7 та медални қўлга киритди.
Шу кунларда Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида жойлашган Олимпия тайёргарлик марказида армрестлинг бўйича ўсмирлар, ёшлар, катталар ва жисмоний имконияти чекланган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Осиё чемпионатининг шу кунгача ўтказилган мусобақаларида вакилларимиз умумий ҳисобда 8 та олтин, 19 та кумуш ҳамда 17 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Хусусан, Тупроққалъадан мусобақада қатнашаётган 8 та спортчининг 7 таси медалларга сазовор бўлди.
Қуйида ёшларимизнинг қўлга киритган натижалар билан танишинг:
Йўлдошев Ярашбек (2001 йил) - 1-ўрин
Рўзибоева Моҳичехра (2003 йил) - 2-ўрин
Худоёрова Маржона (2006 йил) - 3-ўрин
Қосимова Сабина (2006 йил) - 3-ўрин
Нурмаматов Шахзод (2005 йил) - 3-ўрин
Рахимова Маҳлиё (2004 йил) - 3-ўрин
Сатимбоева Наима (2004 йил) - 3-ўрин
Тренер Авазов Мардон
Тупроққалъа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати