Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда марказлаштирилган коммунал сув тармоғи бўлмаган ҳудудларга локал сув етказиб беришни ташкил қилиш тўғрисида қарор лойиҳаси

https://regulation.gov.uz/oz/document/18542

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда марказлаштирилган коммунал сув тармоғи бўлмаган ҳудудларга локал сув етказиб беришни ташкил қилиш тўғрисида

 

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194 – сонли қарорига мувофиқ, истеъмолчиларга маҳсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив –ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6,14 – моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,25 – моддалари асосланиб,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. “Туямўйин – Урганч” МСКФ ДУК туман бўлими томонидан аҳолига (Истеъмолчилари)га махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериладиган ҳудудлар, ичимлик суви миқдори, муддати ва етказиб бериш хизмати учун тўловлар тарифлари, нархларни тартибга солувчи орган билан келишилган ҳолда иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  1. “Туямўйин – Урганч” МСКФ ДУК туман бўлими рахбари

С.Шокировга:

- ичимлик сувини белгиланган тартибда шартнома асосида махсус автотранспорт воситалари оркали ўз вактида, тўлиқ етказиб беришни таъминлаш;

- Истеъмолчиларга етказиб берилган ичимлик суви бўйича ҳисоб – китобларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш топширилсин.

  1. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий саҳифаларига жойлаштирилсин.
  2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари З.Матчанов зиммасига юклатилсин.

 

                

 

                   Туман ҳокими                                                    А.Салаев


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Iyun 04, 2020 - Автор: Машарипов Фурқат