
23.12.2021
Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш бўйича Тупроққалъа туманида олиб борилаётган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2021 йил 24 июлдаги “Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 460-сонли қарори қабул қилинган.
Ушбу қарорга мувофиқ ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилиши кўрсатиб ўтилган.
Қарор ижроси бўйича Тупроққалъа тумани ҳокимлиги Молия бўлими, Давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Тупроққалъа туманидаги 109 та тадбиркорлик субъектларида 824 нафар 25 ёшдан ошмаган ходимлар ишлаб келмоқда.
Ушбу 109 та тадбиркорлик субъектларига 824 нафар 25 ёшдан ошмаган ҳодимлари учун давлат бюджетидан (Ижтимоий солиқ суммаси) 174.3 млн сўм қопланиши кўзда тутилган.
Тупроққалъа туманида (22.12.2021 ҳолатига) 70 та тадбиркорлик субъектларига 103.2 млн сўм қайтарилган.