06.08.2021
Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман суди раиси Исмаилов Илхомбой Зарифбоевич 2021 йил ярим йиллик давомидаги фаолияти юзасидан Халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгашининг 40-сессиясида ахборот берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июнда судьялар билан ўтказилган учрашувдаги “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш-барча эзгу мақсадларга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2017 йил 7 августдаги № СОҚҚ 235-III-сонли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгаши, тегишли вилоят, туман ва шаҳар ҳалқ депутатлари маҳаллий кенгашига ахборот бериш тартиби белгиланган. Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман суди бир таркибли бўлиб, суд раиси, девонхона мудири, судья ёрдамчиси ва архивариус фаолият юритиб келмоқда. Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман суди фаолияти давомида жиноят ишлари, амнистия акти қўллаш ҳақидаги ишлар, муқаддам судланган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги материаллар, сурункали спиртли ичимлик ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахсларни мажбурий даволаш муассасаларига жойлаштириш тўғрисидаги материаллар, жазо ўтаётган маҳкумларнинг жазоларини енгилроғи билан алмаштириш ва жазодан муддатидан илгари озод қилиш ҳақидаги материаллар, жиноят содир қилган шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги материаллар, шахсни лавозимидан четлаштириш билан боғлиқ ва шу каби бир қатор ишларни кўриб чиқади.
Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман суди томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси, “Судлар тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонунларга асосан, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашдан иборат фаолиятини амалга ошириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилди.
Хусусан, жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман суди томонидан 2021 йил 6 ой давомида 60 нафар шахсга нисбатан 46 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, шулардан 52 нафар шахсга нисбатан 41 та жиноят иши бўйича айблов ҳукми чиқарилган, 8 нафар шахсга нисбатан 5 та жиноят иши тугатилди. Айблов ҳукми чиқарилганлардан 4 нафар шахсга нисбатан жарима, 18 нафар шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари, 20 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш, 10 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо тайинганларнинг 10 нафарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, содир қилинган жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазо тайинланган, 7 нафар шахсга нисбатан қўшимча жазо, яъни ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган. 2021 йил 6 ой давомида кўриб тамомланган жиноят ишлари бўйича шахсларнинг 7 нафарини аёллар ва 1 нафарини 60 ёшдан ошганлар ташкил қилади.Тугатилган жиноят ишларининг барчаси тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилган.
Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман судига 2021 йил 6 ойи давомида 69 нафар шахсга нисбатан 69 та материаллар келиб тушган бўлиб, ушбу келиб тушган материаллардан 67 таси қаноатлантирилган, 2 таси рад қилинган (ахлоқ тузатиш ишлари жазосини оғирроқ жазога алмаштириш, озодликни чеклаш жазоси жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш, вояга етмаган шахсни ўқув муассасаларига жойлаштириш, сурункали алкоголизм, гиёхвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш, маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги тақдимномаси юзасидан).
Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман суди томонидан 2021 йил6 ой давомида 807 нафар шахсга нисбатан 642 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар кўриб тамомланган бўлиб, шулардан 480 нафар шахсга нисбатан 434 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий жазо қўлланилган бўлиб, жазо тайинланганларнинг 233 та иш бўйича 262 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, содир қилинган ҳуқуқбузарлиги учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазо тайинланган, 208 та иш бўйича 327 нафар шахсга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тугатилган, 55 нафар шахсга нисбатан қўшимча жазо, яъни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган.
Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман судига 2021 йил 6 ой давомида 166 нафар шахсга нисбатан 166 та маъмурий материаллар келиб тушган бўлиб. ушбу келиб тушган материаллардан 155 таси қаноатлантирилган, 11 таси рад қилинган. Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман суди томонидан 2021 йил 6 ой давомида жами 9 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинган бўлиб, шулардан 4 таси телевиденияда, 1 таси радиода, 1 таси газеталарда ва 3 та веб-сайтларда чиқишлар қилинган, 12 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 41 та жиноят иши бўйича хусусий ажримлар чиқарилган, кўриб тамомланган 41 та жиноят ишларидан 17 таси сайёр суд мажлисларида кўрилган (34.1 фоизни ташкил қилади).
Туман суди томонидан халқ билан очиқ мулоқот ўтказиш йўлга қўйилган бўлиб, жумладан, суд раиси томонидан хафтанинг ҳар иш куни жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари қабул қилиш белгиланган. 2021 йил 6 ой давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган барчаси оғзаки шаклда бевосита идорада қабул қилинган мурожаатлар ҳисобланади ва ушбу мурожаатлар юзасидан мурожаатлар қилувчиларга қонунда назарда тутилган тартибда ўз жойида тушунтиришлар берилган. Барча мурожаатлар 15 кунлик муддатдан ошмасдан кўриб тамомланган.
Жиноят ишларини кўришда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тергов органига 1 маротаба хусусий ажрим чиқарилган. Жиноят ишларини келиб чиқишига асосан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятининг етарли даражада эмаслиги, жойларда профилактика инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимлари томонидан аҳоли ўртасида, шунингдек ўқув муассасаларида фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўзларининг асосий вазифаларини амалга оширмаётганликлари, аҳоли ўртасида, айниқса муқаддам жиноят содир қилиб, жазони ўтаётган ёки судланганлик ҳолати тугалланмаган шахслар ўртасида тушунтириш ишларини етарли даражада олиб бормаганликлари сабаб бўлган.
Тумандаги давлат бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари мансабдор шахслари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида авваламбор ходимлар ўртасида, шунингдек, аҳоли ўртасида амалдаги қонун ҳужжатларини мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича тарғибот ишларини реал йўлга қўйиш, шу орқали аҳолини ҳуқуқий онгини юксалтириш, ҳуқуқий маданиятини шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларини мазмун-моҳиятини аҳолига шу билан бирга тадбиркорларга тушунтириш, тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган ҳолатларни аниқлаш ва бартараф қилишга йўналтирилган чора-тадбирлар белгилаш учун йўл хариталари ишлаб чиқиб, судьялар, прокуратура ходимлари. ИИБ ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини жалб қилган ҳолда ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил қилиш лозим.