19.10.2020
К. Сапаров раҳбарлик қилиб келган “Бектурди Бирод” ф/х билан Ҳазорасп туман ҳокимлиги билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилинишидан норозилиги ва Янгиариқ тумани маъмурий судининг 21.07.2020 йилдаги қарори ижроси таъминланганмалиги юзасидан ижтимоий тармоққа чиққанлиги ўрганилди.
Аниқланишича, фермер хўжалик билан Ҳазорасп туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ер участка ижара шартномасини бекор қилиш ва суд қарори ижроси таъминланмаганлиги юзасидан Тупроққалъа туман ҳокимлигига қилган мурожаати асосида 04.09.2020 йилда 6-302- сон билан ёзма равишда жавоб ҳати берилган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан К. Сапаров шахсан туман ҳокими ва туман прокурори билан қабул ташкиллаштирилиб, унга ушбу фермер хўжалик билан ер участка ижара шартномасини қайта тузиш ҳамда ер участкасига ижарага олиш тартиблари тўлиқ тушунтирилди.
Қабулда К. Сапаровга фермер хўжалик ёки деҳқон хўжалиги ташкил қилиш бўйича амалдаги қонунлар мазмун-моҳияти, уларни тадбиқ қилиш тартиблари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилиб, ер участкасига эга бўлиш юзасидан таклифлар берилди.