26.03.2021
“Ёш чегарачилар” ҳарбий-спорт мусобақаси Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати негизида ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялашдек устувор мақсад мужассам.
Тупроққалъа туманиги умумтаълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида тумандаги 2-умумтаълим мактабида “Ёш чегарачилар” ҳарбий спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Тупроққалъа туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тупроққалъа туман Кенгаши, туман халқ таълими бўлими ва ДХХ ЧҚҚ Тупроққалъа туманидаги ҳарбий қисм қўмондонлиги ҳамкорликда ташкиллаштирилган мусобақада тумандаги умумтаълим муассасаларинг ўқувчи-ёшларидан таркиб топган жамоалар 9 та шарт асосида ўзаро беллашишди.
Мусобақа якуний натижаларига кўра 16-умумтаълим мактабининг “Бургут” жамоаси 3-ўринни, 9-умумтаълим мактабининг “Қалйон” жамоаси 2-ўринни, 11-умумтаълим мактабининг “Сарҳад” жамоаси эса фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Мусобақа ғолиблари, шунингдек, ҳар бир йўналиш бўйича фахрли биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган ҳамда фаол иштирок этган жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.