02.06.2020
"ПИТНАК" ХОРАЗМНИНГ ҚАДИМИЙ ВОҲАЛАРИДАН БИРИДИР!
Академик Я.Ғуломов бу ҳақда шундай ёзган эди: "Питнак воҳаси бошқа ерлардан ажралиб турган воҳа. У унча катта бўлмаган Хонёп канали билан суғорилган. Бу канал Мухаммад Раҳимхон I томонидан (1806-1825) қаздирилган".
Питнак айрим манбаларда Битнак, яъни саҳро деган маънони билдиради.
Профессор Э. Мурзаев "Битнак далазлочистая равнина" деб изоҳлайди.
Питнак тарихда эски манбаларда "ФАТАНГ" номи билан юритилган, деб келтирилган. Маҳаллий тарихчилар "Питнак" атамасини (Питта, озгина ер, кичик воҳа) деб изоҳлайдилар.
1842 йил ўлкага келган рус элчиси Данилевский "Питнак Оллоқулихон даврида қурилган қўрғон билан ўраб олинган 130 ҳовли, 10 дўкон бўлиб, ҳар чоршанба куни бу ерда бозор бўлади" деб ёзган. Бу бозорга турли шаҳарлардан келиб туришган. (Айни вақтда бошқа ҳудудлардан фарқли ўлароқ хозирда Питнакда чоршанба куни бозор бўлиши ҳам бежизга эмас, деб ўйлаймиз).
Шу даврларда воҳа аҳолиси ипак қурти боқиш, савдо, деҳқончилик, ҳунармандлик ҳамда кемачилик билан шуғурланганлар"-деб таърифлайди.
1921 йил ПИТНАК волост (бўлиш) ТУМАН ташкил қилинган. 1926 йил қишлоқ советига айлантирилган. Мана ҳозирда орадан салкам "БИР АСР" вақт ўтиб, Юртбошимиз ташаббуслари билан Питнак ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида Питнак ҳудуди расман ТУПРОҚҚАЛЪА номи билан ТУМАН мақоми берилди. Бу албатта ушбу ҳудуднинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига олиб келади. Аждодларимиз айтишларича "Оққан дарё оқмасдан қолмас" деб бежизга айтишмаган. Бунинг учун биз албатта Юртбошимиз Ш. Мирзиёевга, Хоразм вилояти хокими Ф.Эрмоновга чуқур миннатдорлик билдирамиз. Юртимизнинг юқори даражада ривожланиши учун қилаётган сайи-ҳаракатларига юксак зафарлар тилаймиз. Бугунги кунда янги ташкил этилган Тупроққалъа туманига тайинланган хоким А.Салаевга ушбу ҳудуднинг ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришдаги меҳнат фаолиятида куч-қувват тилаб қоламиз.
Халқ депутатлари Ҳазорсап туман Кенгаши депутати С.АЛЛАЯРОВ