“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш”дастурлари доирасида жорий йилда тижорат банклари томонидан ажритилган имтиёзли кредитлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги

ПҚ-4498-сонли қарорларига мувофиқ АТ Ҳалқ банки, АТБ Микрокредитбанк  ва Агробанк АТБлар томонидан 2021 йилда Тупроққалъа туманида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида ҳудуд аҳолисига имтиёзли кредитлар беришнинг йўналишлари белгиланган.

Жорий йилнинг январ-феврал ойларида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида қонунчиликда тақиқланмаган йўналишлар бўйича 89 та кичик ва йирик лойиҳалар истиқболли деб баҳоланиб, уларга 2 млрд. 692.2 млн.сўмлик кредит маблағлари ажратилиши таъминланди ва 91 та янги иш ўрни яратилди.

1.“Ҳар бир оила-тадбиркор”дастури доирасида 86 та лойиҳа учун 2 млрд. 609.2 млн.сўм ажратилди ва 88 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан;

 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш- чорвачилик йўналиши бўйича 20 та лойиха 607.2 млн.сўм, паррандачилик йўналиши бўйича 8 та лойиха 175 млн.сўм, иссиқхона ташкил этиш бўйича 2 та лойиха 63 млн.сўм, бошқа қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 1 та лойиҳа 30 млн.сўм;

Тикувчилик- йўналиши бўйича 26 та лойиха 623.6 млн.сўм

Хизмат кўрсатиш ва сервис-йўналишлари бўйича 12 та лойиха 419 млн.сўм

Ишлаб чиқариш- йўналишлари бўйича 9 та лойиа 455.4 млн.сўм

2.Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 1 та лойиҳа учун 20 млн.сўм ажратилди ва 1 та янги иш ўрни яратилди.

3.Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида 2 та лойиҳа учун 63 млн.сўм ажратилди ва 2 та янги иш ўрни яратилди.

Дастур доирасидаги ушбу лойиҳаларнинг истиқболлигини танлаб олиш ва уларга кредит маблағлари ажратилишида:

биринчидан, кам таъминланган оилаларни қамраб олган ҳолда уларнинг даромад топишига қаратилган фаолият йўналишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги;

иккинчидан,“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш”дастурлари доирасида белгиланган фаолият турларига мос келиши;

учинчидан, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишинига таъсир даражасининг юқорилиги;

тўртинчидан, ҳудудларда камбағалликни қисқартиришда ҳиссаси юқори бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилишига алоҳида эътибор қаратилди.

2021 йилнинг қолган даврида дастур ижросининг натижадорлигини таъминлаш ва бу орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини яхшилаш, янги иш ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

(Ушбу мақола Марказий банк маълумотлари асосида тайёрланди).

 

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Mart 25, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат