19.06.2020
"Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси томонидан Тупроққалъа туманидаги эҳтиёжманд ва муҳтож 300 нафар оилага қарийб 302.4 млн сўмлик саховат ёрдамини кўрсатилди.
"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини фаол қўллаб-қувватлаш мақсадида "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси томонидан Тупроққалъа туманида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, қиймати 1 млн 8 минг сўм бўлган тўпламлари тарқатилди.
Бир ой муқаддам тўпламларнинг биринчи 100 та тўпламдан иборат партияси топширилганди. Унда:
35 тўплам Тупроққалъа масканида;30 тўплам Ҳазорасп маҳалла фуқаролар йиғинида;
15 тўплам Нукус масканида;
20 тўплам Саримой қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга тарқатилганди.
Куни кеча тўпламларнинг иккинчи 200 та тўпламдан иборат партияси топширилди. Унда:
10 тўплам Тупроққалъа Масканида;
5 тўплам Ҳазорасп маҳалла фуқаролар йиғинида;
185 тўплам Нукус маскани ҳудудида ҳамда Соримой қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.
Ҳозирги кундаги дунёда кечаётган глобал муаммо - коронавирус пандемияси даврида мамлакатимизда кечаётган оғир ижтимоий вазиятни инобатга олиб эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга кўрсатаётган беғараз ёрдамлари учун "Навоий кон-металлургия комбинати" корхонаси жамоасига Тупроққалъа тумани аҳолиси номидан чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз.