"Йўлдош Охунбобоев" маҳалласидаги муаммо тезда бартараф этилди
15.07.2021
Тупроққалъа тумани Питнак қишлоғи "Йўлдош Охунбобоев" маҳалласи Нуришлар кўчасида ариқ қазилиши натижасида аҳоли ходонларига кириш йўли юриб бўлмайдиган хароб аҳвол келиб қолгани тўғрисида Телеграм ижтимоий тармоғининг "Акс-садо" каналида келтирилган мурожаат юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 14 июль куни юқоридаги мавзу билан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан туман ҳокимлиги томонидан тезкор ўрганиш олиб борилди ва ҳақиқатда ҳам ариқни тозалаш ишиларини олиб борган ташкилот томонидан камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди ва ҳолат тезкорлик билан шу куннинг ўзида бартараф этилиб, кўча аввалги ҳолатига қайтарилди.