6-март куни бир кунлик “Давлат хизматини навбатсиз кўрсатиш” акцияси

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
“8 март - Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси жамоаси азиз ва муҳтарам аёлларни самимий муборакбод этиб, туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида мунис аёлларимиз учун жорий йилнинг 6-март куни бир кунлик “Давлат хизматини навбатсиз кўрсатиш” акциясини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан пенсионер, хомиладор ҳамда жисмоний имконияти чекланган фуқароларга давлат хизматлари навбатсиз кўрсатиб келинмоқда.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Mart 04, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат