Куни кеча Тупроққалъа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари A.Салаевнинг Фуқароларни оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

Тупроққалъа маскани маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кенг оммага етказиш, аниқланган муаммоларни бартараф қилиш ва фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларни ўрганиб, чора-тадбирлар белгилаш мақсадида куни кеча Тупроққалъа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари A.Салаевнинг фуқароларни оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.Сайёр қабулда Ижтимоий ва иқтисодий соҳа ташкилотлари, хизмат кўрсатувчи корхона раҳбарлари ва Тупроққалъа маскани маҳалласи фуқаролари иштирок этдилар.

Сайёр қабул давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммо ва саволларга атрофлича жавоблар берилди.Хусусан қабул давомида ичимлик сувидаги танқисликлар, суғориш сувлари етишмаслиги, мутахассис врачлар етишмовчилиги ва бошқа муаммоларни ҳал қилишга қаратилган йиғилиш қарори қабул қилиниб ижросини таъминлаш туман ҳокимининг Тупроққалъа ҳудуди бўйича биринчи ўринбосари O.Абдиримовга юклатилди.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Iyun 25, 2020 - Автор: Машарипов Фурқат