Тупроққалъа туманида 2021 йил 2-чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот

Туманда жами 18 та маҳалла фуқаролар йиғинида 12724 та хонадонда 16519 та оила мавжуд бўлиб, ушбу оилаларда доимий аҳоли сони жами56300 нафар, шундан аёллар 28500 нафар, эркаклар 27800 нафар фуқаролар истиқомат қилиб келмоқда. Ҳозирги кунда аҳолининг 34,4 фоизи туман марказидаги шаҳарчада истиқомат қилаётган бўлса, қолган 65,6 фоизаҳоли қатлами тумандаги қишлоқларда яшаб келмоқда.

Маҳаллабай” ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича:

Бугунги кунга қадар, хонадонбай юриш натижасида 12 346 та хонадондан ўрганилиб, муаммо ва таклифлар аниқланди.

Туманда ҳудудидаги маҳаллалар “Ўсишнуқтаси”дан келиб чиқиб
18 махалладаги 404 нафар фуқарога 9 459,7 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши таъминланди. (125 таси тикувчиликни ривожлантириш учун 2 222,7 млн. сўм, 8таси иссиқхона ташкил килиш учун 203млн. сўм, 102 таси чорвачиликни ривожлантириш учун 1 825,2 млн сўм, 48 таси паррандачилик учун 675,3 млн. сўм, 55 таси ишлаб чиқаришга 2054,6 млн. сўм, хизмат курсатиш ва сервис хизматлари учун 43 таси1 631,9 млн. сўм, 19 таси хунарманчилик йўналиши бўйича 559,0 млн. сўм, 4 таси балиқчиликни ривожлантириш йўналишида 288,0 млн. сўм,);Бунинг натижасида,416 та ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди.

“Темир дафтар” бўйича:

Туманда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида давр бошидан бугунги кунгача “Темир дафтар”га жами
396 та оиладаги 1655 нафар оила аъзолари ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш учун киритилган эди. Бугунги кунга келиб дафтардаги оилаларга мунтазам равишда озиқ-овқат маҳсулотлари ва белгиланган тартибда пул маблағлари берилиши, бандлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилиши, тадбиркорликка жалб қилиниши ва бошқа амалий ёрдамлар кўрсатилиб жами 356 та оиладаги 1505 нафар оила аъзолари ўзларининг сектор раҳбари номига ёзма мурожаатлари асосида ҳалқ депутатлар туман Кенгашига тақдим қилинган ҳолда дафтардан чиқарилишига эришилди.

Хусусан, эҳтиёжманд оилаларга жами 1513 та ҳолатда жами
1млрд 218 млн. 849 минг сўмлик ёрдамлар кўрсатилиб, saxovat.argos.uz сайтига киритилган. Шундан, 504 та оилага 162 млн 57 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 174 та оилага 81 млн. 250 минг сўм пул маблағлари тарқатилган бўлса, 4 та оиланинг коммунал(газ, электр ва сув) бўйича 1,0 млн. сўмлик қарзлари тўлаб берилди, 14 та оилага 6 млн. 291минг сўмлик дори-дармон етказиб берилди ва 159 та оилага 264,8 млн сўмлик бошқа ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, дафтардаги эхтиёжманд оилаларга жами 194,9 млн.сўм қийматдаги 77 та оилаларга, жумладан 9 та оилага қора мол, 37 та оилага қўй, 22 та оилаларга парранда, 2 та оилага эчки, 5 та оилага қуён ва 2 та оилага асаларилар берилди.

Бугунги кунда “Темир дафтар”да қолган оила сони 39 та, оила аъзолари сони 144 тани ташкил қилади. “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан индивидуал (фуқаробай) иш олиб борилиши, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиши, муаммолари ҳал этилиши ҳамда жорий йилнинг сентябрь ойига қадар дафтардан чиқариш чоралари кўрилиши доимий назоратга олинган.

“Аёллар дафтари” бўйича:

2020 йилнинг октябрь-декабрь ойларида 12 250 нафар хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилди ва унинг якунлари бўйича 2 894 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди. Жумладан, 1 840 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсиз хотин-қизлар, 161 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар, 132 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, 20 нафар уй-жойини таъмирлашга муҳтож
I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, 8 нафар нотурар жойларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар, 35 нафар қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз хотин-қизлар, 169 нафар тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжмандлар, 197 нафар ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтожлар,
332 нафар психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизларни ташкил қилади.

Мазкур 9 та йўналиш бўйича дафтарга киритилган аёлларга тегишли амалий ёрдам кўрсатилган ҳолда бугунги кунда 2 763нафар аёллар “Аёллар дафтари”данчиқарилди. Жумладан, бандлиги таъминлангалар 1 063 та, касб ҳунарга ўқитилганлар 536 та, тадбиркорлик учун кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилган 197 та, томорқасидан даромад олишга кўмаклашилган 44 та, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд 109 та, ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган аёллар 79 та, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 15 та, нотурар жойда яшовчи аёллар 5 та, қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар 21 та, тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёж-манд аёллар 165 та, ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёллар 197 та ва психологик маслаҳатга муҳтож аёллар 332 та аёллар дафтардан чиқарилди.

 “Ёшлар дафтари” бўйича:

Туманида “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича хатлов натижаларига кўра 11 803 нафар 18-30 ёшлилар (аёллар 6135 нафар) аниқланиб, шундан
4052 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган. Дафтарга киритилган ёшлрнинг 1631 нафарини ижтимоий, иқтисодий, психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож ва 2421 нафарини ишлаш истагидаги ишсиз ёшлар ташкил қилди. Ҳозирга қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг 3061 нафари дафтардан чиқарилган.

Бугунги кунга келиб 1968 нафар ёшларни доимий иш билан, 140 нафарини касбга ўқитб сертифиқатлар берилди, 789 нафарига 157,8 га экин ери ажратиш орқали, 266 нафарига тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун 149 млн. 060  сўмдан зиёд моддий ёрдамлар (таълим тўлов контрактлари, даволаниш харажатлари, асбоб-ускуна ва мехнат қуроллари, сафарбарлик чақирув резерви бадали, бир мартабалик моддий ёрдам, спорт анжомлари, мусиқа асбоблари, китоблар тўплами, компютер жамланмаси ва бошқалар) кўрсатилиб бандлигини таъминлашга эришдик.

Тумандаги 243 нафар ишсизларга ғалладан бўшаган майдонлардан
57.9 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 121 нафар ёшларни тадбиркорлик ва бизнесга ўқитиб, 121 нафарига сертификат берилган ва сертификат олганларнинг 66 нафарига  1 млд. 362 млн сўм миқдоридаги кредит ажратилган. Субсидиялар ажратиш орқали бандлигини таъминлаш юзасидан:

Бугунги кунга қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган   ёшларга субсидия ажратиш орқали жорий йилнинг 20 май ҳолатига 74 нафар ёшларга 152.7 млн сўм субсидия ажратилиб.

Тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйиш орқали бандлигини таъминлаш
160 нафар, Касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш 101 нафар,"Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" асосида тадбиркорларга бириктириш орқали бандлигини таъминлаш 222 нафар, "Устоз-шогирд" анъанаси доирасида ҳунармандларга бириктириш орқали бандлигини таъминлаш
107 нафар,Ижтимоий-иқтисодий ва психологик муаммосини ҳал этиш
1562 нафар
ва бошқа йўналишларда ишга жойлаштирилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси доирасида амалга оширилган ишлар бўйича.

“Ёшлар дафтарида”ги ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган 4052 нафар ёшлардан 190 нафарига 190 млн сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, 74 нафар ёшларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқиш ҳаражатларининг75 фоизи (124 млн 350 минг сўм) коплаб берилди.

 Туманимизда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги “Обод” маҳалласида “Ёшлар кичик саноат зонаси”ни ташкил этиш учун 3 гектар ер майдони ажратилди.

 

Иқтисодий кўрсаткичлар

 

Туманида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича 2021 йил 6 ой якуни ва йил якуни билан куйидаги ишларни амалга оширилиш режалаштирилган.

2021 йил 1 ярим йилликда:

Жумладан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 108,9 фоизга
(2454,5 млрд. сўм), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 104,7 фоизга
(155,0 млрд. сўм), қурилиш ишлари 112,2 фоизга (45,5 млрд. сўм), хизматлар ҳажми 110,5 фоизга (79,5 млрд. сўм), чакана савдо ҳажми 110,4 фоизга (105,7 млрд. сўм) етказиш ишлари амалга оширилмоқда.

2021 йил  якуни билан:

Жумладан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 109,2 фоизга (4996 млрд.сўм), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 105 фоизга (318 млрд. сўм), қурилиш ишлари 111,2 фоизга (124,6 млрд. сўм), хизматлар ҳажми 114,8 фоизга (182,8 млрд. сўм), чакана савдо ҳажми 113,3 фоизга (280,1 млрд. сўм) етказиш режалаштирилган.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2021 йил январ-май ойларида
1989,5 млрд. сўмни ташкил этиб, (ўсиш 105,3 фоиз) ташкил қилди. Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми 35,3 млн. сўмни ташкил қилди. Амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ҳамда мавжуд корхоналарни модернизация қилиш эвазига 2021 йил 1 ярим йиллик якуни билан саноат ишлаб чиқариш ҳажми 4996 сўмга, ўсиш суръати 109,2 фоизга етказилади.

Хусусан, "Ўзавто моторс" АЖ Хоразм вилояти филиали томонидан
372,1 млрд. сўм инвестиция ҳисобига йиллик қуввати 310,0 млрд. сўмлик “Янги пресслаш цехи”да 100 хилдан ортиқ деталлар ишлаб чиқариш, “New Best Style” МЧЖ томонидан гул қоғоз ишлаб чиқариш умумий қиймати  29,9 млрд.сўм инвестиция ҳисобига йиллик қуввати 1 млн. рулон гулқоғоз (обой) 2-босқич  лойиҳасини ишга тушуриш, "Хоразм Питнак пласт" МЧЖ томонидан йиллик куввати 300,0 млн. сўмлик “Автомобилларга бутловчи деталлар ишлаб чиқариш ва бўёқлаш цехи”ни (2-босқич) ташкил қилиш ва бошқа шу каби йирик лойиҳаларни ишга тушириш эвазига эришилади.

Хизмат кўрсатиш ва сервис ҳажми жорий йил январ-май ойларида
59,4 млрд. сумни ташкил этиб, ўсиш суръати 126,7 фоизни, аҳоли жон бошига хизмат кўрсатиш ҳажми 1056,8 минг. сўмни ташкил этди.

Жорий йил 1 ярим йиллик якуни билан хизмат кўрсатиш ҳажми
79,5 млрд. сўмга ёки ўсиш суръати 110,5 фоизга ҳамда йил якунлари билан
182,8 млрд. сўмга ва ўсиш суръати 114,8 фоизга етказиш режалаштирилган.

Хизмат кўрсатиш хажмининг ўсиш суръатини тумандаги маҳаллалларда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиётва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг “Хизматлар инфратузилмаси объектларини жойлаштириш” бўйича методик тавсиялар асосида ҳар бир маҳаллада меъёр асосида бўлиш керак бўлган хизмат кўрсатиш объектларини, жами туман бўйича 322 та ташкил қилиш ҳисобига эришилади.

Жорий йил 1 июль ҳолатига туманда 501 та кичик бизнес субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 26 таси (5,1%) фаолиятсиз корхоналар ҳисобланади.

Туманда ҳар бир фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес субъектларига иқтисодий комплекс ташкилотларидан жами 10 нафар шундан тижорат банкларидан 8 нафар ҳамда солиқ органларидан 6нафар ва 2 нафар бошқа ташкилотлар ходимлари бириктирилиб, фаолиятсизлик сабаблари, уларни фаолиятини соғломлаштириш бўйича “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.

Фаолиятсиз корхоналар фаолиятини тиклаш бўйича олиб борилган манзилли ишлар натижасида бугунги кунда 3 та корхонанинг фаолияти тикланди. Фаолияти тикланган корхоналардан 3 тасига банк кредити, солиқ ва бошқа турдаги амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Хусусан, 9 ой якуни билан уларнинг сонини 6 тага тушириш ва йил якуни билан 10 та фаолиятсиз корхоналарнинг барчасини тиклаш режалаштирилган.

Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида 1 363 та доимий янги иш ўринларини ташкил этиш белгиланган.

Шунингдек, Инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий инфратузилма ҳисобига 548 та, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 815 та иш ўринлари ташкил этилади.

Жорий йилнинг январ-июнь ойларида жами 3 244 нафар ишсизлар ишга жойлаштирилди.

  1. Жорий йилда 389 та янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, туман секторлари, ойлар ҳамда соҳалар кесимида тақсимланган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида 71 та кичик бизнес субъектлари ташкил этиш белгиланиб, амалда 72 та ташкил этилди ёки режа 101,4 фоизга бажарилди. Ташкил этилган жами 72 та кичик бизнес субъектларининг 23 таси саноат, 11 таси қишлоқ ҳўжалиги, 38 таси хизмат кўрсатиш йўналишлар ҳиссасига тўғри келади.

Ушбу янгидан ташкил этилган 72 та кичик бизнес субъектлари хисобидан бюджетга жами 250млн. сўмдан ортиқ тушум туширилиб, қўшимча 223 тага яқин янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йилнинг 2-ярим йилликда 88 такичик бизнес субъектлари ташкил этилиши режалаштирилиб, йил якунида 160 тадан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари  ташкил этилади.

Инвестиция дастурлари тўғрисда.

Мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 декабр кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ҳамда Хоразм вилоят ҳокимининг 2020 йил 24 февралдаги 74қ-сонли қарорига асосанТупроққалъа туманида 2021-2022 йиллар Инвестиция Дастурига асосан умумий қиймати 1 трлн 160 млрд.сўмга тенг 65 та лойиҳа амалга оширилиши ва янгидан 2042 таянги иш ўринлари яратилиши белгиланган

Шундан:

1-йўналиш - саноат соҳасини ривожлантириш бўйича 25 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 839,5 млрд.сўм инвестициялар ўзлаштирилиб, 1520 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

2-йўналиш – қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича 16 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида242,8 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 286 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

3-йўналиш – хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича 24 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида77,9  млрд.сўм инвестициялар ўзлаштирилиб,
236 та
янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Мазкур лойихаларни амалга ошириш натижасида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 300 нафардан ортиқ ишсиз фуқароларни  ишга жойлаштириш белгилаб олинди.

Бугунги кунга келиб 2021 йил амалга оширилиши режалаштирилаётган Инвестиция лойиҳаларидан жами 25 та 605 млрд. 665 млн.сўм қийматидаги лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, 490 та янги иш ўринлари яратилган.

Шундан:

1-йўналиш - саноат соҳасини ривожлантириш бўйича 5 та, қиймати 379,3 млрд.сўм қийматидаги лойиҳа амалга оширилиб 241 та янги иш ўринлари яратилган.

2-йўналиш – қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича 5 та, қиймати 173 млрд.310 млн.сўм қийматидаги лойиҳа амалга оширилиб 156 та янги иш ўринлари яратилган.

3-йўналиш – хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича15 та, қиймати  52 млрд.979 млн.сўм қийматидаги лойиҳа амалга оширилиб 93 та янги иш ўринлари яратилган.

2021 йил якуни билан барча лойиҳалар амалга оширилиши ва янги иш ўринлари яратилиши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва тегишли ташкилотларга ушбу лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида ўз ваколати доирасида амалий ёрдамлар кўрсатиш топшириғи берилган.

 

Бўш турган бинолар бўйича.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

13 августдаги 666-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан туманда барча тоифадаги фойдаланилмаётган бўш турган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ишлари натижасида туманда 666 та бўш турган объектлар аниқланган. Шундан:

- 2021 йил январ-июн ойларида 50 та объектда инвестиция лойиҳалари амалга оширилган (ишга туширилган) бўлиб, улар томонидан  4,8 млрд.сўм инвестициялар ўзлаштирилиб, 96 та янги иш ўринлари яратилган.

Шунингдек,

-  4 та объект турар жой тоифасига ўтказилган;

- 117 та объектга солиқ чоралари қўлланилиб келмоқда, ушбу объектлар бўйича қиймати 5,9 млрд.сўмлик инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиб ушбу лойиҳаларни ишга тушириш натижасида 101 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция бўйича.

 

Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция бўйича.

 

Туманда 2021 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасинининг 2021 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4937-сонли қарорига асосан Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида 2021 йил давомида 14 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган.

2021 йил январ-июн ойлари режаси 9,279 млн АҚШ доллари 132% га бажарилди.

2021 йил якунига қадар режа-графикка асосан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

Ҳудудий экспорт кўрсаткичларини бажарилиши бўйича

 

Туманда 2021 йил экспорт хажми жами 8015 минг АҚШ доллари, шундан 5927 минг АҚШ доллари саноат маҳсулотлари ва 2088 минг АҚШ доллари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар қилиб белгиланган.

2021 йил январ-июн ойларида режа 4196 минг АҚШ доллари, шундан 2905 минг АҚШ доллари саноат маҳсулотлари ва 1292 минг АҚШ доллари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар қилиб белгиланган бўлиб, амалда 2021 йил 6 июл ҳолатига 2644 минг АҚШ долларлик маҳсулотлари экспорт қилинди ва режа
63 фоизга бажарилди.

Шундан, 2186 минг АҚШ доллари саноат маҳсулотлари (75 фоиз) ва
458 минг АҚШ доллари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (35 фоиз) экспорт қилинди.

Ижтимоий соҳада ахборот технологияларини жори этиш бўйича:

- 21 та умумтаълим мактабларига оптик толали алоқа линиялари қурилиб, юқори тезликдаги интернет хизматлари тақдим этилди, 280 та компьютер техникалари билан таъминланиб, барча мактабларда “Электрон кундалик” ягона тизими жорий этилди;

- тумандаги  15 та мактабгача таълим муассасаларида “Болалар боғчаси” (OPEN EMIS) намунавий ахборот тизими жорий этилди;

- Туман тиббиёт бирлашмаси объектларига оптик толали алоқа линиялари қурилиб, юқори тезликдаги интернет хизматлари тақдим этилди ва “Электрон поликлиника” ахборот тизими жорий этилиб, ушбу тизимлардан фойдаланиш бўйича ходимларнинг малакалари оширилди;

Тармоқларда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича:

- Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш ва қайта ишлашга мўлжалланган интеграциялашган “Тадбиркор” ахборот тизимини жорий этилди.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича:

- Тумандаги 6-сонли мактаб-интернати Информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб сифатида қайта ташкил этилиши бўйича режа-жадвал тасдиқланиб, мактабда капитал-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди, 2021 йилда фаолиятини бошлаши режалаштирилган;

- Туманда IT рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилиб, ўқишлар йўлга қўйилди.

Қурилиш соҳасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисда.

Туманда бугунги кунда 18та маҳаллалар мавжуд бўлиб, ижтимоий-иқтисодий ҳолати энг оғир бўлган 2 таси“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилди.

Бугунги кунда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширилган ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман Ишчи гуруҳи тузилиб, Ишчи гуруҳ аъзоларини маҳаллаларга бириктирилди.

Шу билан бирга “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширилишини мониторинг қилиш бўйича Туман Ишчи штаби ташкил қилинди ва амалга оширилган ишлар бўйича кундалик мониторинг олиб бориш йўлга қўйилган.

Мазкур маҳаллаларда Дастур доирасида 34,770 млрд. сўмлик қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Шундан:

- республика бюджети 3,3млрд. сўм;

- маҳаллий бюджет 2,586млрд. сўм;

- тармоқ корхоналари 1,286млрд. сўм;

- аҳоли, тадбиркор ва ҳомийлар 3,363млрд. сўм;

- банк кредитлари ҳисобига 3,878млрд. сўм;

Ушбу маблағлар ҳисобига қуйидаги ишлар амалга оширилади. Жумладан,

Ички йўлларни яхшилаш мақсадидажами 3,667 млрд. сўм ҳисобига
8 км(асфальт ва бетон йўллар 1,2 км ҳамда тупроқ йўлларга шағал ётқизиш
6,8 км)
узунликдаги автомобиль йўллар таъмирланади.

Ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадидажами
4,0 млрд. сўм эвазига 29,0 км узунликдаги ичимлик сув тармоқлари қурилиши режалаштирилган.

Архитектура қиёфасини яхшилаш мақсадида

хусусанйўлларни, пиёдалар йўлакчасини, велосипед йўлакчалари қуриш ва таъмирлаш, кўкаламзорлаштириш учун жами 589 млн.сўмрежалаштирилган.

Электр таъминоти тизимини яхшилаш мақсадидажами 618,1 млн. сўм эвазига 5,7 км узунликдаги электр тармоқлари тортилади, 1 та транформатор ўрнатилади ҳамда 32 та таянч устунлари ҳолати яхшиланади.

Газ таъминоти тизимини яхшилаш мақсадидажами 244,0 млн. сўм эвазига 7,2 км газ тармоқлари таъмирланади.

Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш мақсадида
875 млн. сўм,29 км алоқа тармоқлариҳамда 3 та базавий станция таъмирланади.

Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш мақсадидажами
9,160 млрд. сўм, 1 та мактабгача таълим муассаси, 2 та мактаб ва 1 та тиббиёт муассасакси қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Чиқиндилар билан ишлаш тизимини яхшилаш мақсадидажами
68,0 млн. сўм эвазига 2 та чиқиндихона яхшиланиб, жойларга 8 та янги турдаги модул, контейнер ва урналар ўрнатилади.

Маҳалла ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкалам-зорлаштириш бўйича жами 589,0 млн. сўм эвазига 1,2 км пиёдалар йўлакчаси қурилади ва таъмирланади, 43 та тунги ёритиш тизими ўрнатилади.

Уй-жой фондини ривожлантириш мақсадидажами 2,481 млрд сўм ўзлаштириш эвазига 224 та якка тартибдаги уй-жойлар ва 2 та кўп қаватли уйлар таъмирланади.

Савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа бозор инфратузилмасини яхшилаш мақсадида жами 3,820 млрд. сўмўзлаштириш эвазига, 18 та савдо мажмуаси ва бошқа объект барпо этилади ва таъмирланади. Натижада, янги иш ўринлари ҳисобига 23 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Бугунги кунда мазкур маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошланиб, жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига қуйидаги ишлар бажарилган.

Жумладан,

Маҳаллалардаги минтақавий йўллар (ички кўчалар)ни таъмирлаш бўйича:

Бугунги кунда 8 км(асфальт ва бетон йўллар 1,2 км ҳамда тупроқ йўлларга шағал ётқизиш 6,8 км) узунликдаги автомобиль йўллар таъмирлаш ишлари бажарилган.

Маҳаллалардаги ободонлаштириш ва кўкаламзор-лаштириш ишлари бўйича:

Бугунги кунда 2,6 км ариқ ва зовурлар тозаланди, 417 туп манзарали ва мевали дарахтлар экилди ва 3,6 минг та дарахтларга шакл берилди.

Маҳаллалардаги электр таъминоти тизимини яхшилаш бўйича:

Бугунги кунда 5,7 км узунликдаги электр тармоқлари тортилади, 1 та транформатор ўрнатилади ҳамда 32 та таянч устунлари таъмирлаш ишлари бажарилди.

Маҳаллалардаги газ таъминоти тизимини яхшилаш бўйича:

Бугунги кунда 7,2 км газ тармоқлари таъмирлаш ва бўяш ишлари амалга оширилди.

Маҳаллалардаги ичимлик сув таъминоти тизимини яхшилаш бўйича:

680 та ичимлик сув қувирига уланмаган хонадонларни алоҳида бригадалар ташкил қилиб аҳоли хонадонлари тармоққа уланмоқда.

Маҳаллалардаги якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш бўйича:

Бугунги кунда ушбу уй-жойларнинг 5 тасида том қисми ва 239 тасида
(37 та кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар хонадонлари таъмирланди) фасад қисмидатаъмирлаш ишлари бажарилди.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида йўл қўйилган қолоқликларни бартараф этиш тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “2021-2023-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чикариш инфратузилмасини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4936-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил Инвестиция дастури доирасида Хоразм вилояти хокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмачилигида умумий қиймати 22,511 млрд.сўмлик 9 та объектларда (5 та умумтаълим мактаблари, 2 та ТМТ, 2 та тиббиёт муассасаси, туман марказларини ободонлаштириш (пиёдалар ва велосипед йўлаклари) объектлари)қурилиш-монтаж ишлари бажариш режалаштирилган.

Янгидан бошланадиган 9 та объектларнинг бугунги кунда барчасида лойиҳа-смета хужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилиб, Тендер савдолари ўтказилиб ғолиб қурувчилар томонидан қурилиш таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларнинг танқидий таҳлили

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”гиПФ-6186-сонли Фармонига асосан Уй-жой дастури доирасида жорий йилда жами 120та хонадонли уй-жойлар ҳамда “Қишлоқ қурилиш инвест” иштирокида 40та хонадонлиуй-жойлар қурилиши белгиланган.

 “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК буюртмачилигида“Osiyo Taraqqiyot Banki” маблағлари хисобига 2021йилда Туманнинг Ширин массивида 40 та хонадонга мўлжалланган 2та 5қаватли 2,3хонали 20хонадонли кўп қаватли уй жойлар  қурилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда уй-жойларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.

Ушбу уй-жойлар қурилиши тендер савдоларини ўтказилиб, ҳозирда ғолиб қурувчилар томонидан қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Шу жумладан, ҳозирда янги тартибда қишлоқ жойларида қурилиши белгиланган 120 та хонадонли 6та кўп қаватли уй-жойларда ҳам қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисда.

- Жорий йилда экинларни жойлаштириш тўғрисида

Туманда жами 10948.6 гектар ер майдонларида 229 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан:

  • пахта-ғаллачиликда 82 та 7824.3 гектарни;
  • чорвачиликда 29 та 1417 гектарни;
  • паррандачиликда 6 та 79.4 гектарни;
  • ғалла-сабзавотчиликда 4 та 83 гектарни;

- боғдорчиликда 42 та 668.4 гектарни;

- балиқчиликда 22 та 496.9 гектарни;

- бошқа йўналишларда 48 та 379.6 гектарни ташкил қилади.

Уларда жами 23 566 гектар ер майдонлари мавжуд бўлиб, шундан
9897 гектари экин майдонларини, 1133 гектари кўп йиллик дарахтзорларни ва
376.8 гектари бўз ерларни ташкил этади.

Туманда 2021 йилда 9897 гектар ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилди. Жумладан:

2682 гектар пахта (27%), 1500 гектар ғалла (15.1% экилган), 354 гектар сабзавот (3.5%), 1281 гектар полиз (12.9%), 105 гектар картошка (1.1%),
227 гектар мош (2.3%), 88 гектар мойли (0.8%), 500 гектар шоли (5 %), маккажўхори дон учун 156 гектар (1.6%), озуқа экинлари 2663 гектар (27%), 100 гектар янгидан ташкил қилинадиган боғ (1,0%), 50 гектар янгидан ташкил қилинадиган ток (0.5%) асосий майдонларга экиш ишлари амалга оширилди.

Туманда хосилдорликни ошириш мақсадида ерларнинг шўрини ювиш тадбирларини амалга ошириб, илғор технологиялар ва ўсимикларни ҳимоялашнинг биологик усулларидан кенг фойдаланиб келинмоқда.

Минерал ўғитлар билан маҳаллий ўғитларни қўшиб ерни озиқлантирилиши ҳамда суғоришни шарбат усулида ўтказилиши қўшимча ҳосил олиш имкониятини бермоқда.

Бу йил буғдой ҳосилини етиштириш бўйича 2021 йилда шартнома 3165 тонна бўлиб, амалда 3178.8 тонна, шартнома режаси 100.4 фоизга бажарилиб, контрактация шартномаси ошиғи билан уддаланди.

Пиллачиликка ихтисослашган ижарачи-касаначива фермер хўжаликлари  2021 йилда 235 қути ипак қурти боқиб, 12.017 тонна пилла топширган.Натижада тумандаги ижарачи-касаначилар ва фермер хўжаликлари 268.8 млн. сўм даромад қилишга эришганлар.

Ижтимоий соҳада амалга ошириладиган ишлар тўғрисда.

Туманда 21 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб,11 272 нафар ўқувчиларга таълим олиб келмоқдалар.2019-2010 ўқув йилида 11 синфни 772 нафар ўқувчилар битказиб, шундан 156 нафар, яъни 20,2 фоиз ўқувчилар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган эди. Ахборот комуникацион технологиялардан самарали фойдаланиш мақсадида барча умумий ўрта таълим мактаблари замонавий компютер синфлари билан жихозланиб, юқори тезликдаги оптик толали интернет тармоғига уланди.

Бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилди. Жумладан,  тумандаги 1 та маданият маказларида санъат ва маданият йўналишида 212 та тўгараклар ташкил этиш орқали 2 901 нафар ёшлар қамраб олинди.

Шунингдек тумандаги 1 та болалар мусиқа ва санъат мактабидаги 14 та санъат йўналишга 367 нафар  болалар қамраб олинган.

Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида 21 та спорт объектларида 17 та йўналишда 270 та спорт тўгараклари ташкил этиш орқали 8 421 нафар ёшлар жалб этилди.

Бугунги кунга қадар 3 та “Street work out” майдончалар ташкил қилинди. Жорий йил якунига қадар 2 та стритбол майдончалари, 3,3 км вело йўлакларини ташкил этилиши режалаштирилди.

Шунингдек, ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида тумандаги IT (айти) марказида ва 21 та мактабларда компьютер саводхонлиги бўйича 45 та тўгаракларни йўлга қўйиш орқали 2890 нафар ёшлар қамраб олинди.

Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида тумандаги 21 та мактабларда ташкил этилган 63 та тўгаракларга 5 124 нафар ёшлар жалб қилинди.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Avgust 05, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат