Жамоатчилик фикри асосида бюджетдан масжид ва йўл таъмирига маблағ ажратилди.

Жамоатчилик фикри асосида бюджетдан масжид ва йўл таъмирига маблағ ажратилди.

 

Халқ депутатлари туман кенгашининг 43-сессияси (https://e-qaror.gov.uz/oz/site/filter?DocumentSearch%5Bauthority_id%5D=11474&di=225408) бўлиб ўтди.

 

Сессияда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган жамоатчилик фикри асосида шаклланган ва овоз бериш якунига кўра "ғолиб" деб топилган таклифларга маблағ йўналтириш масаласи кўриб чиқилди.

 

Унга кўра, ғолиб деб топилган "Султон Санжар Мозий" жоме масжидини таъмирлаш ишлари учун 300 миллион сўм ҳамда "Саидлар" ва "Янгизамин" маҳаллари Пахтачи ва Янги Ўзбекистон кўчаларини таъмирлаш учун 980 миллин сўм маблағ йўналтирилди.

 

Тупроққалъа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Oktabr 02, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат