16.04.2021
Бугун туман ҳокимлигида ўтказилган тадбирда туман ҳокими А.Салаев туманда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгаши вакиллари ҳамда тадбиркорларга мурожаат қилди. Мурожаатда асосий эътибор давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида топширилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилди.
Мурожаатномада таъкидландики, туманда жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 851 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбуларнинг 590 таси (69,3%) сўнгги 3 йилда, 344 таси (40,4%) эса сўнги 1 йилда ташкил этилган.
Уч ой давомида 14 маротаба “Тадбиркорлар куни” ўтказилиб, ушбу тадбирлар давомида жами 411 та тадбиркорлар мурожаат қилган. Уларнинг 367 таси (89,2%) ижобий ҳал этилиб, қолган 44 тасига (10,2%) га тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, тижорат банклари томонидан 1 - чорак давомида юридик ва жисмоний шахсларга жами 39,0 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
Туман ҳудудида “Ёшлар кичик саноат зонаси” ташкил этиш учун 3.1 га. ер майдони ажратилиб, йил якунига қадар 10 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 200 та янги иш ўринлари яратишни режалаштириб олингани маълум қилинди.
Туман миқёсида қиймати 606,4 млрд.сўм бўлган 43 та истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш белгилаб олинган бўлиб, лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 916 та янги иш ўринлари яратилади.
Режалаштирилган лойиҳалар амалга оширилиши натижасида йилига 120 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) қувватлари ҳамда бюджетга қўшимча 2,0 млрд.сўм тушум манбаси яратилади.
Ушбу манзилли дастур доирасида 1-ярим йиллик якуни билан қиймати 25,8 млрд.сўмлик 9 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 55 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.
“Ёшлар дафтари”даги ёшларга ер ажратиш бўйича 68 та фермерлар ва бошқа корхоналарга тегишли ер майдонлардан 660 та ёшларга жами 100 гектар ер майдони ажратилиши режалаштирилиб, бугунги кунга қадар 514 нафар ёшга (хар бирига 0,2) 97,0 гектар ер майдонлари ажратилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан деҳқончилик қилиш истагида бўлган 156 нафарига (хар бирига 0,2) жами 31,2 гектар ер майдонлари ажратилди.
2021 йил 1-чоракда Бандлик дастурига асосан 103 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 222 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 135 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилди, 233 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди, 35 нафар фуқароларга субсидия ажратилди. 2021 йил якунига қадар Бандлик дастурига асосан 1 минг 363 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Маҳаллий бюджет бўйича 1-чоракда 9,4 миллиард сўм режалаштирилган бўлса, амалда 9,9 миллиард сўмга ёки 500 миллион сўмга ортиғи билан бажарилди. Йил якуни бўйича туманнинг умумий даромадлар режаси 42,7 миллиард сўмни ҳамда маҳаллий бюджет режаси 3,1 млрд.сўмга ортиғи билан бажарилиш белгилаб олинган.
“Темир дафтар”даги оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида,
1-чоракда жамғармага 48,5 млн.сўм ажратилди.
2-чоракда жамғармага яна 175 млн.сўм маблағ ажратилади.
Шу билан бирга дафтардаги 45 нафар ишсиз фуқароларни бандлиги таъминланади, бунда фуқароларга асбоб-ускуналар ва имтиёзли банк кредитлари ажратилади.
“Аёллар дафтар”даги оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида,
1-чоракда жамғармага 150 млн.сўм ажратилди.
2-чоракда жамғармага яна 75 млн.сўм маблағ ажратилади.
“Ёшлар дафтар”даги оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида,
1-чоракда жамғармага 150 млн.сўм ажратилди.
2-чоракда жамғармага яна 75 млн.сўм маблағ ажратилади.
Тупроққалъа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube