27.07.2021
Туман Халқ қабулхонаси томонидан 2021 йил 30 июнъ кунига қадар жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки равишда келиб тушган мурожаатлари юзасидан берилган ахборотга кўра:
Тупроққалъа туман Халқ қабулхонасига 2021 йил 30 июнъ кунига қадар жами 250 та ёзма ва оғзаки равишда мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 157 таси ёзма, 90 таси оғзаки ва 3таси электрон мурожаатларни ташкил қилган.
Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган ариза ва мурожаатларнинг ҳал этилишида асосий эътибор уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва фуқароларнинг шаҳсий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминланишига қаратилган.
Тупроққалъа туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда мурожаатларнинг асосий қисми қўйидаги масалалардан иборат эканлиги аниқланди.
-Меҳнат ва бандлик масаласи, шу жумладан ишга жойлашиш ва ишга тикланиш масалалари бўйича 81 та мурожаат (32.4%);
-Моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича 20 та мурожаат (8%);
-Уй-жой олиш ва якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиш, жойларда уй-жойларнинг таъмирга муҳтожлиги масаласи юзасидан 22 та мурожаат (8.8%);
-Соғлиқни сақлаш масаласи бўйича 12 та мурожаат (4,8%);
-Электр, газ, ичимлик суви таъминоти масаласи, шу жумладан электр энергияси ва газ таъминотини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича 13 та мурожаат (5,2%);
-Бошқа масалалар билан боғлиқ 37та мурожаат (14.8%);
Мурожаатларнинг 238 таси (95.2%) кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 12 та (4.8%) мурожаат кўриб чиқиш жараёнида.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 166 (66,4%)таси амалда қаноатлантирилган, 62 (24.8%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган.
Туман ҳалқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар секторлар бўйича тахлил қилинди;
Жумладан, 1-сектор раҳбари туман ҳокими ҳудудида яшовчи фуқоралардан жами 49 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (15%) ни ташкил қилади.
Булардан 12(24.5%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 22(44.9%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 8(16.32%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 1(2.04%) та мурожаат ўрганиш жараёнида.
2-сектор раҳбари туман прокурори ҳудудида яшовчи фуқоралардан жами 70 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (29%) ни ташкил қилади.
Булардан 9 (12.85%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 31 (44.3%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 21 (30%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган. 2 (2.9%) та мурожаат ўрганиш жараёнида.
3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи ҳудудида яшовчи фуқоралардан жами 62 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (27%)ни ташкил қилади.
Булардан 12 (19.4%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 23(37%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 14(22.6%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 4 (6.4%) та мурожаат ўрганиш жараёнида.
4-сектор туман ДСИ бошлиғи ҳудудида яшовчи фуқоралардан жами 69 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (29%) ни ташкил қилади.
Булардан 11 (16%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 28(40.57%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 19 (27.53%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 3 (4.3%) та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Шунингдек, туман Ҳалқ қабулхонасига бошқа туманда яшовчи фуқоралардан жами 3 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатлардан 1 та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 2 та мурожаатга тушунтириш берилган.
Туман секторлари томонидан сайёр қабуллар графиги ишлаб чиқилиб тасдиқланган ҳолда жойларда сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 31 март кунига қадар жами 49 та сайёр қабуллар ўтказилган. Ушбу ўтказилган сайёр қабулларда жами 1166 нафар аҳоли қатнашган, 219 та мурожаатларда 238 та масала келиб тушган. Ушбу масалаларнинг 148 таси қаноатлантирилган бўлиб, 32 тасига асосли тушунтиришлар берилгин, 65 таси ўрганиш жараёнида. Туман ҳокими 12 та, туман прокурори 12 та, туман ИИБ бошлиғи 13 та, туман ДСИ бошлиғи томонидан 12 та сайёр қабуллар ўтказилган.
2021 йил 1-чораги бўйича режа жадвалга асосан туман сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан учрашувлар ва сайёр қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг 01 январь кунидан 31 март кунигача тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан жами 47 та учрашувлар ўтказилди.
Жумладан, 1-сектор раҳбари туман ҳокими 12 та, 2-сектор раҳбари туман прокурори 12 та, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи 12 та, 4-сектор раҳбари туман ДСИ бошлиғи 12 та ёшлар учрашувлар билан ўтказилган.
Ушбу учрашувларда жами 841 нафар ёшлар қатнашган бўлиб, 163 нафар ёшлардан 165 та масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган.
Келиб тушган масалаларнинг 130 таси жойида ҳал этилган, 16 та масала юзасидан умумий мазмундаги тушунтириш берилган, 19 та масала кўриб чиқилиши назоратга олинган.
Шу билан бир қаторда Туманда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича секторлар томонидан олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, дафтарлардан чиқарилишини асослигини мувофиқлаштириб бориш, йўл қўйилган камчиликлар бўйича тегишли тартибда таклифлар киритиб бориш ишлари олиб борилмоқда.
Тумандага жами 11803 нафар ёшлардан 4052 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган. Туманнинг 4 та сектор ҳудудидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ва қайта экин учун ер майдони ажратиш орқали бандлигини таъминадиган ёшлар рўйхати шакллантирилди.
“Ёшлар дафтари”га киритилган 155 нафар ишсиз ёшларни бандлиги таъминланди, 25 нафар ёшларга тадбиркорликларини бошлашлари учун 621 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилди ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида даромад топишларини таъминлаш мақсадида 375 нафар ёшларга 20 сотихдан жами 75 гектар экин майдонлари ажратиб берилди. 37 нафар ёшлар касбга ўқитилиб сертификат берилган. 82 нафар ёшлар "1+1" дастури асосида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилди. Туманда ўз-ўзини банд қилган ёшлар сони 176 нафарни ташкил қилади.
“Маҳаллабай” иш тизимининг самарадорлиги, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тумандага жами 28500 нафар аёллардан 2894 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган. Ҳозирги кунга келиб касб-ҳунарга ўқитилганлар сони 259 нафар, тадбиркорлик асосларига ўқитилиб кредит ажратилганлар сони 67 нафар, 171 нафари иш билан таъминланди, боқувчисини йўқотган 161 нафар аёлга моддий ёрдамлар берилди, ногиронлиги бўлган 132 нафар шаҳсга моддий ёрдамлар берилди.
Туманда камтаъминланган деб танлаб олинган оилаларни оилавий шароитини йахшилаш мақсадида “Темир дафтар”га 396 та оила (оила аъзолари 1660 нафар) киритилган бўлса, ушбу оилаларни иш билан бандлигини таъминлаган ҳолда 345 та оила яъни 87 фоизи (оила аъзолари 1466 нафар) темир дафтардан чиқарилган.
Жорий йилнинг 1-чорагида туман Халқ қабулхонасига “Темир дафтар”, "Ёшлар" ва "Аёллар" дафтарлари бўйича жами 3 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг барчаси “Аёллар дафтари” бўйича келиб тушган.
Ушбу мурожаатларнинг 1 таси ижобий ҳал қилинган, 1 таси ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 1 таси ўрганиш жараёнида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тупроққалъа туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан Тупроққалъа туманида "Ёшлар" ва "Аёллар" дафтари бўйича сўровномалар ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилган ишлар, камчиликлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Туман Халқ қабулхонаси томонидан ўрганишда сектор ишчи гуруҳлари штаби томонидан "Ёшлар" дафтарларига 4052 нафар ёшлар киритилган. Ўрганилган 118 нафар ёшлар бўйича 4- сектор ҳудудида 5 та муаммо аниқланди.
Жумладан, Питнак қишлоғи, Янги замин маҳалласида яшовчи Юлдошов Нураддин Каландарович, 06.03.1992 йилда туғилган, ёрдамга ўта мухтож, "Ёшлар" дафтарига киритилмаганлиги аниқланди. Н. Юлдошов ҳозирги кунда иш билан таъминлашни ҳамда оғир касал бўлган қизини даволанишида ёрдам беришни сўради.
Питнак қишлоғи, Янги замин маҳалласида Юлдошов Фаррух Уктам ўғли, 02.05.2002 йилда туғилган, ёрдамга ўта мухтож, "Ёшлар" дафтарига киритилмаганлиги аниқланди. Ф.Юлдошов ҳозирги кунда иш билан таъминлашда ёрдам беришни сўради.
Питнак қишлоғи, Янги замин маҳалласида яшовчи Сафарбоева Азиза Хакимбой қизи, 01.06.2001 йилда туғилган, боқувчисини йўқотган, "Ёшлар" дафтарига киритилмаганлиги аниқланди. А.Сафарбоева ҳозирги кунда университетда ўқиётганлиги ва контракт тўловларини тўлашда амалий ёрдам беришни сўради.
Питнак қишлоғи, Янги замин маҳалласида яшовчи Фрунзаев Сурож Фрунза ўғли, 05.03.1998 йилда туғилган, ёрдамга ўта мухтож, отаси ногирон ўзи ишсиз, "Ёшлар" дафтарига киритилмаганлиги аниқланди. С.Фурунзаев ҳозирги кунда иш билан таъминлашда ёрдам беришни сўради.
"Аёллар" дафтарларига 2894 нафар аёллар киритилган. Ўрганилган 95 нафар аёллар бўйича 4- сектор ҳудудида 6 та муаммо аниқланди.
4-сектор ҳудуди “Янги замин” маҳалласида яшовчи Матчанова Дилноза Ахмедовна, 18.01.1987 йилда туғилган, ёрдамга ўта мухтож, "Аёллар" дафтарига киритилмаганлиги аниқланди. Д.Матчанованинг мурожаати қабул қилиниб тегишли тартибда ўрганилиб, аёллар дафтарига киритилиши юзасидан таклиф берилди.
“Янги замин” маҳалласида яшовчи Хажақова Зебо Эркаевна 01.14.1989 йилда туғилган, ёрдамга ўта мухтож, "Аёллар" дафтарига киритилмаганлиги аниқланди. З.Хажақованинг мурожаати қабул қилиниб тегишли тартибда ўрганилиб, аёллар дафтарига киритилиши юзасидан таклиф берилди.
“Янги замин” маҳалласида яшовчи 26.01.1955 йилда туғилган Рузибоева Халима Ибрагимовна, 06.08.1990 йилда туғилган Матниёзова Гулчехра Бозоорбоевна ва 23.11.1986 йилда туғилган Шарипова Шахло Бахтиёровна, ёрдамга ўта мухтож, хамда шу махаллада яшовчи 02.02.1979 йилда туғилган Аннакова Назокат Матякубовна, ёрдамга ўта мухтожликларига қарамай "Аёллар" дафтарига киритилмаганлиги аниқланди. ва ушбу фуқороларнинг мурожаати қабул қилиниб тегишли тартибда ўрганилиб, аёллар дафтарига киритилиши юзасидан таклифлар берилди.
Туманда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари, аҳоли пунктларининг замонавий қиёфасини яратиш бўйича тадбирлар доирасида амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиш ва яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
Туман Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги 18 та маҳаллаларда сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилот маъсуллари билан ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада туманнинг 2 та маҳалласи “Нукус” ва “Саримой” маҳаллалари “Оғир ҳудуд” деб топилиб аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган долзарб муаммолар аниқланиб, тегишли дастурларга киритилиб, муаммоларини бартараф қилиш учун туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарларига таклифлар киритилди.
Натижада туманнинг “Нукус” ва “Саримой” маҳаллалари 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бошлаб юборилган. Халқ қабулхонаси томонидан кундалик назорат ўрнатилиб, кундалик амалга оширилган ишларни аҳолига етказиш учун ОАВ ва ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритилиб борилмоқда. Мисол тариқасида туманнинг “Нукус” маҳалласида 4-сектор туман ДСИга қарашли маҳалласида ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб 20 дан ошиқ техникалар иш олиб бормоқда. Маҳалланинг ҳар бир кўчасига маъсуллар беркитилди. Аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, ишлар тўғри ташкил қилиниши натижасида маҳалла кўчаларининг 5,1 км қисми қум тош билан таъмирланди. 45 та янгидан бетон симёғочлар ўрнатилди. 279 та хонадонларнинг фасад қисмлари таъмирланди. 5 та электр трансформатор таъмирланди. Маҳалла ҳудудидаги “Амат пир” қабристони ободонлаштирилди. Бундан ташқари аҳоли шароитини яхшилаш бўйича туманнинг бошқа маҳаллалари ҳудудида хам ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, “Саримой” маҳалласида ҳам “Обод қишлоқ” дастури доирасида обод қилиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Давлат хизматлари кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари томонидан Давлат хизматлари марказлари ходимлари устидан тушган шикоятларни мунтазам таҳлил қилиб бориш, тизимли йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, иш самарадорлигини ошириш юзасидан тақдимномалар киритиш, аҳолининг Давлат хизматлари марказлари фаолиятига оид мурожаатларини танқидий таҳлил қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш ва хизмат турларини кўпайтириш юзасидан асослантирилган таклифлар берилиб келинмоқда.
Давлат хизматлари марказига жорий йил 1-чорагида жами 5034 та мурожаат келиб тушган.
Шулардан 3412 та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 100 та мурожаат рад қилинган, 1215 та мурожаат ўрганиш жараёнида, 223 та мурожаат тўлов жараёнида, 84 та мурожаат бекор қилинган.
Келиб тушган мурожаатларнинг ижобий хал қилинганлиги юзасида мисоллар;
1. 2021 йил 20 январь куни “Шеҳлар” маҳалласида яшовчи Отабоева Гулчеҳра туман соғлигини тиклаш ҳамда оиласи оғир шароитда яшаётганлиги сабабли моддий ёрдам билан таъминланишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олиниб туман “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси Тупроққалъа туман ” бўлимига ижросини таъминлаш учун юборилди ва 6 ойлик моддий ёрдам тайинланиб мурожаат ижобий ҳал қилинди.
2. . 2021 йил 29 январь куни “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи Машарипова Илмира маълумоти олий бўлсада ҳозирда ишсизлиги сабабли иш билан таъминланишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олиниб туман “Тупроққалъа туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази”га ижросини таъминлаш учун юборилди ва таклиф қилинган бўш иш ўринларидан мактабгача таълим бўлимида юристконсулит вазифаси маъқул келганлиги сабабли марказ томонидан
№17-33221-2-111-сонли ишга жойлаштириш йўлланмаси орқали ишга жойлаштирилиб мурожаат ижобий ҳал қилинди.
3. 2021 йил 5 февраль куни “Шеҳлар” маҳалласида яшовчи Матназарова Гулноза алимен ундириш масаласида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат Мажбурий ижро бюроси Тупроққалъа туман бўлими томонидан ижросини таъминлаш учун юборилди ва мурожаат ижобий ҳал қилиниб, Г.Матназаровага 2.409.000 (икки миллион тўрт юз тўққиз минг) сўм ундириб берилди.
Ҳудуддаги ташкилотларда муддати бузилган мурожаатлар сони, сабаблари ва айбдор масъул шахсларга нисбатан кўрилган чоралар.
Жорий йилнинг 1-чорагида туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш жараёнида, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонун талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланмади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Тупроққалъа туманидаги Халқ қабулхонаси
мудири У.Уразбаев