15.09.2021
Бугун Тупроққалъа туманида Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари бўйича маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари иштирокида ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ўқув-семинарда Республика Маҳалла ва оила илмий- тадқиқот институти бўлим бошлиғи Фурқат Содиқов, Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси А.Бекчонов ва туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи И.Балтаев иштирок қилди.
Ўқув-семинари савол-жавоблар орқали олиб борилиб, бу борада яна бир бор билим кўникмаларини мустахкамлашди.
Шунингдек, семинарда фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг сайлов жараёнидаги ўрни ва роли, сайлов қонунчилиги ва унда назарда тутилган муҳим жиҳатлар хусусида атрофлича маълумот ва тушунтириш бериб ўтилди.
Тупроққалъа тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати