Мурожаат жойига чиқиб ўрганилди.

Тупроққалъа тумани ҳокими қабулига келган Рузметова Окида бугунги кунда ҳомийлик асосида қурилаётган уй-жойи қурилиши ҳом ашё етишмовчилиги сабабли тўхтаб қолганини билдирган.

Ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокими Алишер Салаев масалани жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Ҳозирда ижара тўловлари давлат томонидан тўланиб яшаб келаетган ёлғиз она Рўзметова Оқиданинг уй-жойини қиш совуғидан олдин битказиш чораларини кўриш топшириғи берилди.

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Oktabr 21, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат