Мен яшаётган квартирадан ўтган совуқ сув қувурини ўз хисобимдан алмаштирдим. Ширкат мен қилган сарф-харажатларни коммунал хизмат тўловларига ўтказишни истамаяпти. Сиз қандай маслахат берасиз.

Сиз аввалом бор эски сув қувурларини алмаштиришингиз ҳақида ширкат билан келишиб олишингиз, кейин таъмирлаш ишлар охирида қилинган ишларни ҳужжатлаштириш уларга тақдим этишингиз лозим эди. Шунингдек хужжатга қувурларни сотиб олганлигингиз ва бажарилган ишлар учун тўлаган пулингизни тасдиқловчи чекни илова қилинади. "Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 30–моддасида айрим ҳолларда ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши жой мулкдори томонидан мажбурий бадалларнинг бир қисмини тўлашнинг пул шаклини унинг умумий харажатлардаги иштирокининг бошқа турларига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK May 25, 2020 - Автор: Машарипов Фурқат