Халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгашининг 47 сессияси бўлиб ўтди

Бугун Халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгашининг 47 сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят Кенгаши депутатлари, идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар  иштирок этдилар.

Дастлаб, иштирокчилар сессия олдидан кун тартибидаги масалалар билан танишдилар. Шундан сўнг, туман ҳокими Алишер Салаев 2021 йилда туманни  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар бўйича мурожаат қилди.

Туман ҳокими ўз мурожаатида 2021 йилда туманда ишлаб чиқарилиши кутилаётган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми, саноат, қишлоқ хўжалиги ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш кўрсаткичлари, қурилиш, транспорт ва коммунал соҳаларда эришилган натижалар ҳақида маълумот берди. Туман иқтисодиётига жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий сармоялар, жорий йилга мўлжалланган инвестицион лойиҳалар тўғрисида тўхталди. Туманда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллабай ишлаш орқали камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш,   “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар, “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш ва субсидия асосида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берди.

Туман ҳокими туманни ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси беш йиллик дастури, унда белгилаб берилган устувор йўналишлар ҳақида тўхталди. Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, спорт ва маънавий-маърифий соҳалардаги муҳим вазифалар хусусида фикрларини билдирди.

Депутатлар сессияда муҳокама этилган масалалар бўйича сўзга чиқиб, ўзларининг таклифларини билдирдилар.

 

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Dekabr 15, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат