Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 сентябрдаги 597-сонли қарорига асосан Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Ариза бериш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари парталидан рўйхатдан ўтади

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Ягона интерактив давлат хизматлари партали орқали мурожаат этган тақдирда эса — мустақил равишда сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси илова қилинади.

Давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз Электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

 

Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзоларни идентификация қилишнинг бошқа воситалари билан ҳам тасдиқлаш хизматидан фойдаланиши мумкин.

 

Ариза берувчилар Ягона интерактив давлат хизматлари партали орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

 

Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги 1 та ташкилотдаги ишга кирган ва ишдан бўшаганлиги бўйича ёзувларни тасдиқлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 баробари миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари партали орқали мурожаат этилганда, ушбу кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Ариза берувчи томонидан давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, Ягона интерактив давлат хизматлари партали орқали рқали мурожаат этганда, автоматик тарзда тегишли давлат архивига электрон шаклда юборилади.

Сўровномада сўралаётган ташкилотлар ҳужжатлари тегишли давлат архивда мавжуд бўлмаганда, сўровномани қабул қилган давлат архиви бир иш куни мобайнида тегишли маълумот сақланаётган давлат архивини аниқлайди ва сўровномани тегишлилиги бўйича давлат архивларига юборади.

Тегишли давлат архиви сўровнома тушган вақтдан бошлаб йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлашга оид маълумотномалар учун 20 иш кунидан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли маълумотномани шакллантиради ҳамда тегишли давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда ариза берувчига юборади.

Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра давлат хизматлари маркази унга маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Oktabr 29, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат