19.03.2021
"Питнак деҳқон бозор" МЧЖ берган маълумотга кўра бозор Хоразм вилояти ҳокимининг 1993 йил 16 августдаги №132-Б сонли қарори билан ташкил қилинган бўлиб, 14 442 м2 бўлган майдонда фаолият юритиб келмоқда. Қурилиш ости майдони 710,75 м2 ташкил қилиб, 90 та расталардан иборат.
Бозор ҳудудида белгиланган тартибда савдо дўконлари билан ижара шартномалари асосида фаолият кўрсатиб келмоқда ҳамда бир марталик патта пули ва ойлик ижара пули Хоразм вилояти ҳокимининг 2020 йил 9 мартдаги 91-Қ сонли қарорига асосан ундирилади.
Хозирги кунда "Питнак дехқон бозори" МЧЖнинг 51% улиши Давлат Активларини бошқариш агентлтгтга тегишли бўлиб, хусусийлаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилмоқда. Бозор ҳудудини қайта реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш учун туман қурилиш ва архитектула бўлими билан ҳамкорликда режалаштириш ишлари олиб борилмоқда.