“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш”дастурлари доирасидаги қилинаётган ишлар

Тупроққалъа туманида тадбиркорлик соҳасида қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари тўғрисида маҳаллалар кесимида 2021 йил давомида ўтказиладиган ўқув семинарлари графиги ишлаб чиқилган ва режа график асосида ўтказилди.

Шунингдек, туман  ҳокимлиги молия бўлими томонидан “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” йўналишидаги материаллар ( услубий қўлланмалар, буклет, брашура, флаерлар) тайёрланиши ва аҳолига тарқатилиши,  ҳусусан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтар” ҳамда ”Ёшлар дафтар”ларига киритилган хонадон аъзоларига уйма-уй юриб тушунтириш ишларини амалга оширган ҳолда тарқатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги
ПҚ-4498-сонли қарорларига мувофиқ АТ Ҳалқ банки, АТБ Микрокредитбанк  ва Агробанк АТБлар томонидан 2021 йилда Тупроққалъа туманида “Оилавий тадбиркорликни  ривожлантириш” дастурлари доирасида ҳудуд аҳолисига имтиёзли кредитлар беришнинг йўналишлари белгиланган.

Жорий йилнинг ўтган даврида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш”дастурлари доирасида қонунчиликда тақиқланмаган йўналишлар бўйича 501 та кичик ва йирик лойиҳалар истиқболли деб баҳоланиб, уларга 12 335,4 млн.сўмлик кредит маблағлари ажратилиши таъминланди ва 514 та янги иш ўрни яратилди.

- “Ҳар бир оила-тадбиркор”дастури доирасида 459 та лойиҳа учун                         11466,6 млн. сўм ажратилди ва 472 та янги иш ўринлари яратилди.

- Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш учун  25 та лойиҳага                  367,5 млн. сўм ажратилди в а25 та янги иш ўринлари яратилди.

- Фермер, Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси 1 та лойиҳа учун 78,2 млн. сўм ажратилди ва 1 та янги иш ўринлари яратилди.

- Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш учун 9 та лойиҳага 242,7 млн. сўм ажратилди  ва 9 та янги иш ўринлари яратилди.

- Ҳунармандчиликни ривожлантириш учун  4 та лойиҳа учун 116,7 млн.сўм ажратилди  ва 4 та янги иш ўринлари яратилди.

- Маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги жамғармаси 3 та лойиҳа учун 64,5 млн. сўм ажратилди ва 3 та янги иш ўринлари яратилди.

- Бандликка кўмаклашиш  жамғармаси 24 та лойиҳа учун 404,2 млн. сўм ажратилди ва 24 та янги иш ўринлари яратилди.

 

Дастур доирасидаги ушбу лойиҳаларнинг истиқболлигини танлаб олиш ва уларга  кредит маблағлари ажратилишида:

биринчидан, кам таъминланган оилаларни қамраб олган ҳолда уларнинг даромад топишига қаратилган фаолият йўналишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги;

иккинчидан,“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш”дастурлари доирасида белгиланган фаолият турларига мос келиши;

учинчидан, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишинига таъсир даражасининг юқорилиги;

тўртинчидан, ҳудудларда камбағалликни қисқартиришда ҳиссаси юқори бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Келгусида дастур ижросининг натижадорлигини таъминлаш ва бу орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини яхшилаш, янги иш ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Dekabr 23, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат