"Кексалар ҳафталиги" старт олди

Мамлакатимизда Давлат Раҳбарининг ташаббуси билан кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарори билан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган. 

Шу муносабат билан 4-10 октябр кунлари "Кексалар ҳафталиги" деб эълон қилинди. 

 

Туманимизда 6 сон Мусиқа ва санат мактабида старт олган ҳафталикни туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ихтиёр Болтаев очиб берди. Ушбу тадбирга 6 та маҳалладан кекса авлод вакиллари, фахрий устозлар ва ўз соҳаларининг фидойилари таклиф этилди. 

 

Тадбир давомида кексалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди, спорт мусобақалари ташкил этилди. Ёшлар учун тарбиявий соат дарсларида кекса фахрийларимиз ёшларга ҳозирги яратилган шароитларларга шукр қилишлари кераклиги, доимо аъло ўқиш лозимлиги ҳақида қайта-қайта таъкидлаб, ёшларда шукроналик ҳиссини уйғотдилар. 

 

"Кексалар ҳафталиги" туманимиз бўйлаб барча маҳалларда давом этади. 

 

Тупроққалъа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Oktabr 04, 2021 - Автор: Машарипов Фурқат