25.02.2021
Тупроққалъа тумани ҳокимлиги юқоридаги мавзу остида элон қилинган ҳабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
1. Жорий йилнинг 10 январ куни Туман ҳокимлигининг бош биноси фойдаланишга топшириш маросими чоғида ҳақиқатда ҳам умумий мактаб ўқувчи қизи иштирок этиб, рамзий калит ва қайчиларни очилиш лентасини қирқиш жараёнида тақдим қилган.
2. Очилиш маъросими бошланиши олдидан туман ҳокими иштирок этаетган қизни ичкарига киришини сўраб, ичкарига киргизишига қарамасдан, ташкилотчилар томонидан қизнинг розилиги асосида ленталарни қирқиш чоғида қайта минбар ёнига олиб чиқилган.
3. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳабар тарқалиши ортидан ушбу масалага ҳолис қараган қизнинг ота-онаси туман ҳокимлигига боғланиб, ҳолат юзасидан эътирозлари йўқлигини билдиришган.
4. Маъросим якунланланиши биланоқ, тадбир ташкилотчиларига бундан кейин ҳар қандай тадбирларни ўтказишда янада масъулиятли ва эътиборли бўлишлари юзасидан огоҳлантириш берилди ҳамда қонуний тартибда чора кўриладиган бўлди.